RU

Последние новости

11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  0 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  1 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   10 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  29 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  17 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  7 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  12 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  32 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  226 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  11 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  2

Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган Новости

Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган

Бугун Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги финалди Японияга қарши майдонга чиқишади. Биз икки терма жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлар тарихига назар соламиз.

U23 Осиё чемпионати 2018 йил, Хитой

2018 йили январь ойида ўтказилган мусобақада Олимпиада ёки жаҳон чемпионатига йўлланма берилмас эди. Шу сабабли, қитъамизда ушбу мусобақага эътибор кам бўлганди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз "А" гуруҳидан жой олади ва Қатар, Ўмон, Хитой каби мамлакат вакиллари билан гуруҳдан чиқиш учун беллашади. Дастлабки учрашувда Қатарга мағлуб бўлиб, кейинчалик эса Хитой ва Ўмон терма жамоаларини бир ҳил 1:0 ҳисобида таслим қилган Равшан Ҳайдаров шогирдлари, якунда чемпионликни нишонлашади. Ўйиндан ўйинга кучайиб бораётган олимпиячиларимизни чорак финалда Япония кутарди. Очиғи, қандай мусобақа бўлмасин “самурайлар”дан ҳадикиб турардик. Улар турнирга анча кичик ёшдаги футболчилар билан келган бўлсада, кучсиз дейиш ноўрин эди. Боз устига икки терма жамоа Таиландаги ўртоқлик турнирида финалда тўқнаш келган, бир бирини яхши биларди. Рақибга имконият қолдирмаган жамоамиз аъзолари биринчи бўлимдаёқ барчасини тўртта гол уриб ҳал қилишади. Жасур Яҳшибоевнинг дубли ва Сидиқов, Ҳамдамовнинг голлари "самурай"ларни тасли этади, якуний ҳисоб 4:0.

Япония - Ўзбекистон 0:4 (0:3)

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 31, - 0:1. Достонбек Ҳамдамов 34, - 0:2. Жасурбек Яхшибоев 39, - 0:3. Жасурбек Яхшибоев 47, - 0:4.

Япония - 1.Рйосуке Кожима, 2.Со Фужитани, 7.Теруки Хара, 9.Кйосуке Тагава, 11.Кейта Эндо, 13.Юто Ивасаки (18.Даизен Маеда, 46), 14.Такаги Акито (10.Кожи Мийоши, 46) , 16.Шион Иноуе (21.Хироки Ито, 68), 17.Юта Камия, 20.Таийо Кога, 22.Юго Татсута.

Ўзбекистон - 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (14.Абдужамол Исроилов, 86), 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев (16.Дониёр Нарзуллаев, 82), 10.Жавоҳир Сидиқов (22.Бобур Абдихолиқов, 75), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов


- "Аввало барча ўзбекистонликларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз бу ғалабани кеча нохуш воқеа сабаб ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзоларига бағишлаймиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Чунки биз Япония тўп билан қандай ўйнашини билардик, шу боис уларга прессинг қилган ҳолда тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилдик. Биз ҳақли ғалабани қўлга киритдик ва кейинги босқичга йўл олдик" - дея фикр билдирганди Равшан Ҳайдаров учрашувдан сўнг




U23 Осиё кубоги 2022 йил, Ўзбекистон

Япония олимпия терма жамоасига қарши тарихдаги иккинчи тўқнашувимиз эса икки йил аввал мамлакатимизда ўтказилган Осиё кубогига тўғри келган. Тимур Кападзе бошчилигидаги U23(асли U21) терма жамоамиз ушбу мусобақанинг "А" гуруҳида Қатар, Эрон, Туркманистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олганди. Дастлабки турда, Туркманистонни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлсак, иккинчи турда Қатарни 6:0 ҳисобида "тор-мор" этганмиз. Қаршида ўтказилган учинчи тур баҳси Эрон вакилларига қарши кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Мусобақанинг чорак финал босқичида эса Ироқ билан тўқнаш келган йигитларимиз "драматик" кечган баҳснинг асосий вақтида дуранг қайд этишганди (2:2). Ғолибни аниқлаш учун эса пенальтилар сериясига мурожат қилинган ва якунда, Ўзбекистонлик футболчилар 11 метрлик жаримадан унумлироқ фойдаланишган. "Бунёдкор" стадионида ўтказилган ярим финал баҳси ўзбекистонлик мухлисларсиз ўтган. Бунга сабаб, Ироққа қарши кечган учрашувда маҳаллий мухлислар уюштирган оммавий тартибсизлик. Эсизнгизда, бўлса ўшанда мухлислар рақиб футболчиларини тошбўрон қилишганди. Курашларга бой ўтган учрашувда эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жасур Жалолиддинов ва Ҳусайн Норчаевнинг голлари 2:0 ҳисобидаги ғалабамизни таъминлаган. Финалда эса, Саудия Арабистони терма жамоасига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлгандик.

Ўзбекистон U-23 — Япония U-23 2:0

Гол: 60 - Жасур Жалолиддинов, 89 - Ҳусайн Норчаев (Диёр Холматов)

Ўзбекистон U-23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Достон Турсунов (6.Жалолиддин Содиқов,71), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожимат Эркинов (20.Русланбек Жиянов,71), 9.Улуғбек Ҳошимов (14.Аббосбек Файзуллаев, 76), 10.Жасур Жалолиддинов (14.Аббосбек Файзуллаев,76), 15.Одилбек Абдумажидов, 17.Диёр Холматов, 19.Ҳусайн Норчаев, 23.Абдурауф Бўриев

Захира: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев,  11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Элдор Бегимов,  16.Шаҳзод Тоиров,  21.Ҳамидулло Абдунабиев, 22.Алишер Одилов

Япония U-23: 12.Зион Сузуки, 3.Сейя Баба, 6.Даики Матсуока (7.Риҳито Ямамото,58),  8.Жоэл Чима Фужита, 9.Шота Фужио, 10.Коки Саито (13.Кеин Сато,58), 11.Мао Ҳосоя, 16.Такаши Учино, 17.Ҳижири Като, 18.Юито Сузуки, 22.Анри Часе

Захира: 1.Кокубо Леобриан, 2.Рику Ҳанда, 5.Сеижи Кимура, 19.Курью Матсуки, 21.Таика Накашима.

Огоҳлантириш: 10 - Юито Сузуки, 39 - Шота Фужио — 62 - Абдурауф Бўриев.


"- Ҳамма сирларни оча олмаймиз. Барчаси тактик ишланмалардан келиб чиқиб содир бўлди. Биз шу орқали уларни мағлуб этишга эришдик. Мухлисларнинг киритилиш-киритилмаслиги кеча ҳам ноаниқ эди. Аммо афсуски, уларсиз ўйин ўтказдик.  Мухлислар билан ўйнасак, янада яхши бўларди. Мақсадимиз юқори эди. Шунчаки ютишимиз лозим эди, чунки ўз уйимиздамиз. Мухлислар уйда ва стадион ташқарисида бизни қўллаб-қувватлашини билардик. Бунақа ўйинларни бир ўйин ҳал қилади. Кўрдингиз, биринчи таймда бизда 1-2 та имконият бўлди, Японияда эса умуман вазиятлар йўқ эди. Биз Япониянинг хатоларидан унумли фойдаландик. Жалолиддиновнинг голидан кейин ҳаммаси ижобий тарафга ўзгарди. Албатта, ҳам ярим финал, ҳам финални "Пахтакор"да ўтказишни хоҳлагандик. Чунки майдон ҳолатини кўриб турибсиз. Яхши майдон ва ҳаво футболчилар учун жуда зарур. Дим ҳаво футболчиларга салбий таъсир қилади. Футболчилар майдон оғир эканлигини айтишади. "Пахтакор"да ҳаммаси енгилроқ. Афсуски, ОФКнинг талаблари туфайли ярим финал "Бунёдкор"да ўтди. Менимча, финал ҳам шу ерда бўлиб ўтади. Финалда эканлигимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Олдимизга энг юқори мақсадни қўйганмиз. Насиб бўлгани бўлади. Финал битта ўйиндан иборат. Саудия Арабистони кучли эканлигини яхши биламиз. Ёшларимиз бу турнирда ғолиб бўлган. Биз ҳам мухлисларимизни шод этишга астойдил ҳаракат қиламиз" - дея фикр билдирганди Тимур Кападзе ўша басҳдан сўнг




Абдулвосит Бектемиров таййёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика