Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин
01 мая 2024 16:49
Новости
Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги турнирлардан четда қолиши мумкин, деб хабар берди AS. Ташкилотлар мамлакат ҳукуматининг футбол фаолиятига аралашувидан хавотирда.
Ўтган ҳафтада Испания ҳукумати Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти ўзгариши ва ташкилотдаги инқироз шароитида назоратни қўлга олиш учун махсус қўмита тузди. Унга собиқ бош мураббий Висенте Дель Боске бошчилик қилиши белгиланди.
Бу ҳолат УEФА ва ФИФАни ташвишга солмоқда. Улар ҳукуматнинг RFEF фаолиятига аралашуви қонунийлиги борасида ҳафта охиригача жавоб беришни талаб қилишди. Агар ташкилотлар жавобдан қониқишса, унда ҳеч қандай санкциялар қўлланмайди.
Агар УEФА ва ФИФА ҳукумат расмийларининг аралашувини ноқонуний деб ҳисобласа, Испанияни ўзининг турнирларидан четлаштиради. Шунингдек, мамлакат Евро-2030 ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии