RU

Последние новости

13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  0 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  2 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  9 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  14

Тур лауреатлари аниқланди Новости

Тур лауреатлари аниқланди

Сайтимиз анъанасига мувофиқ Суперлига 3-турининг энг яхши футболчиларини аниқлади.

Тур дарвозабони - Муроджон Зуҳуров

Тур дарвозабони дея "Бунёдкор" кипери Муроджон Зуҳуров топилди. Тўғри, посбон "Навбаҳор"га қарши баҳсда ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди. Бироқ Зуҳуров мазкур турда энг кўп сейв амалга оширган ва баҳснинг ҳал қилувчи палласида дарвозаси томон белгиланган иккинчи пенальтини бартараф этиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Шу боисдан ҳам Фарғонадаги "Бунёдкор"нинг ғалабасида муносиб ҳисса қўшган кипер Муроджон Зуҳуров турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Тур мураббийи - Андрей Микляев 

Термизнинг "Сурхон" жамоаси мазкур турда илк бор сафарга чиқди ва Жиззахда "Сўғдиёна"ни тор-мор келтирди.

Янги тузилган жамоа, илк сафар ва йирик ғалаба. Албатта мазкур ғалабада "Сурхон" бош мураббийи Андрей Микляевнинг хизматлари юқори бўлди. Айнан унинг ўйинга тайёрлаган тактик режаси тўлиқ иш бергани туфайли жамоа ишончли ғалабани тантана қилди. Шу боисдан ҳам Андрей Микляев тур мураббий сифатида эътироф этилди.



Тур футболчиси - Зафар Полвонов

АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов "Қўқон-1912"га қарши ўйинда Суперлигадаги еттита жамоа 3та турда урган голларидан кўпроқ тўп киритишни уддалади.

Мазкур турда АГМК - "Қўқон-1912" (7:1) 5та гол уриб пента-трик қайд этган Полвонов тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланиб олди. Шунингдек, ҳужумчи гол уриш борасида нафақат футболчилар, балки "Навбаҳор", "Қўқон-1912", "Андижон", "Сўғдиёна", "Бухоро", "Динамо" ва "Металлург" каби жамоаларидан ҳам ўзиб кетди.

Сўнгги бор Ўзбекистон чемпионатида пента-трик 2006 йилги мавсумда кузатилганди.

Ўша мавсумда бир йўла уч футболчи бир ўйинда бешта тўп киритишни уддалаган: "Нефтчи" ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев, "Динамо" вакили Ҳамдам Раҳмонов ва "Навбаҳор" легионери Ориф Мирзоев 2006 йилги мавсумда пента-трик муаллифига айланишганди.

Шу тариқа Полвонов 12 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида бир ўйинда бешта гол уришни уддалади.

Олмалиқда ўйинда бенефисини ўтказган Зафар Полвонов шубҳасиз турнинг энг яхши футболчисига айланди.


Суперлига: Ғалаба таъмини сезмаётган водий жамоалари, АГМК ҳамда Полвонов учун фантастик тур ва бошқа тафсилотлар (тур шарҳи) 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика