RU

Последние новости

01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  10 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  8 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  378 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2

Тур иқтибослари: "Насаф"ни яна етакчилар тарк этишига тайёр эмасман" ёхуд "Бунёдкор"нинг даражасидан пастга тушишга ҳеч бир футболчига рухсат йўқ" Новости

Тур иқтибослари: "Насаф"ни яна етакчилар тарк этишига тайёр эмасман" ёхуд "Бунёдкор"нинг даражасидан пастга тушишга ҳеч бир футболчига рухсат йўқ"

Суперлиганинг 10-туридан кейинги матбуот анжуманларида мураббийлар томонидан янграган бир қатор иқтибослар билан таништириб ўтамиз.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев юзага келган молиявий қийинчиликлар натижасида жамоани яна етакчилар тарк этадиган бўлса, бунга тайёр эмаслигини ошкора маълум қилди.

"Агарда яна етакчиларимизни йўқотадиган бўлсак, унда шуни айтишим мумкинки, бу жамоа учун жуда оғир бўлади. Мен мураббий сифатида ҳам бунга тайёр эмасман" (c) Рўзиқул Бердиев 

"Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов молиявий қийинчиликларга қарамасдан жамоадаги тартиб қандай сақлаб турганини сирини очди ҳамда футболчилар ва ўз олдига қандай талаб қўйиши ҳақида сўзлади.

"Бунёдкор"да тартибни қандай сақлаяпман? 120талик михим бор. (кулади) Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўл остимдаги футболчиларга "Бунёдкор"ни даражасидан пастга тушишига рухсат бермайман" (c) Миржалол Қосимов 

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоада аниқ ўйин услуби ва чизги борлигини маълум қилди.

"Мен жамоа ўйинини ҳужумкор ва ҳимоя билан балансни ушлаган ҳолда йўлга қўйишни истайман ва "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби шундай. Аввало ўз жарима майдончамиз олдида ўтириб қолишни истамайман. Бизда ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди. "Пахтакор" доим учрашувни ўз назорати остида ўтказиши лозим. Бизнинг ўйин шунга қурилган" (c) Шота Арвеладзе

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика