RU

Последние новости

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  20 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди" Новости

Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои Ўзбекистонга қарши ўтказилган Al Ain Cup мусобақаси финалидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон билан ўйинни яхши бошламадик, лекин вақт ўтиши билан ташаббус тўлиқ бизга ўтди. Бу турнир биз учун ўсиш учун имконият эди. Кучли ва заиф томонларимизни аниқлаш ва бартараф этиш учун ўйинлар жуда муҳим. Танзания билан учрашувни ҳам ҳисобга олсак, сўнгги уч ўйинда ишончли тарзда дарвозамиз даҳлсизлигини сақладик. Бугун Ўзбекистон билан ўйин дастлабки 25 дақиқада биз учун яхши кечмади, аммо ўша пайтдан бошлаб, айниқса иккинчи бўлимда, ўйин тўлиқ назоратимизга ўтди. Кўплаб бурчак тўплари ишладик, бир нечта жуда яхши вазиятлар яратдик. Бу биз учун муҳим — демак, ўсиш бор. Жароҳати бор футболчиларимиз қайтиб қўшилса, жамоанинг даражаси янада ошади. Умуман олганда, футболчиларимни табриклайман — турнир давомида жуда яхши ўйнашди ва меҳнат қилишди. Тўпни яхши айлантирдик, майдонда масофаларни тўғри қисқартирдик. 90 дақиқада ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди, фақат вазиятлардан фойдаланмадик. Бу ўйинларда натижа эмас, ривожланиш муҳим. Ҳимоя тизимимизда ҳам, вазият яратишда ҳам жуда яхши эдик.

Мажид Ҳоссейни майдонга тушгандан кейин ҳимоя қандай ўзгарганини кўрдик. Энди тасаввур қилинг, Сардор Азмун, Меҳди Гайеди, Али Қолизода ва ҳатто Жаҳонбахш ҳам сафга қайтса, жамоанинг даражаси қанчалик ўсади. Биз ўз мақсадларимизга эришдик. Адолат билан баҳолаган одам Эроннинг бу турнирдаги ўйинини мақтайди. Ўзбекистон Мисрга қарши жуда фаол ўйнаган эди, лекин бизга қарши ундай бўлмади. 25-дақиқадан бошлаб жамоавий интизомимиз жуда юқори бўлди. Бундай ўйинлар бизга камчилик ва афзалликларимизни аниқ кўрсатиб беради. Мен жамоадан жуда мамнунман ва футболчиларга раҳмат айтаман. Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Биз 8 та бурчак тўпи ишладик, рақиб эса бор-йўғи 1 та. Тўп назорати 60/40 га бизнинг фойдамизга бўлди. Бу ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ишлаганимизни кўрсатади. Фақат гол уриш керак эди. Ўзбекистон кучли жамоа, лекин иккинчи бўлимда 11 киши бўлишига қарамай, умуман дарвозамиз томон кела олмади.

Рақиб ҳимоячиси футболчимиз босими остида майдондан четлатилди. Олдинги ўйинимизда Ария Юсуфий оддий хатолик билан марказда қизил олган эди, бу сафар эса босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди. Бу — ҳужум ва ҳимоядаги ўсишнинг яққол белгиси. Бугунги ўйинда Кабо-Вердега қарши ўйинга нисбатан ҳужумимиз тезроқ, тўп айлантиришимиз эса шиддатлироқ бўлди. Аммо бундан ҳам яхшироқ бўлиши учун жароҳат олган футболчилар сафга қайтиши шарт. Ўзбекистон билан ўйиндан жуда мамнунман. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам жуда яхши белгилар кўрсатдик. Пенальтида ютиш ёки ютқазиш эса унчалик муҳим эмас", -дейди Амир Ғалинои

Рейтинг: -33   

Комментарии

+6   
19 ноя 06:40:47
Salah Muhammad
Эрон ўз даражасида Ўзбекистон да сал кўтарилиш бор кўз тегмасин эрон ўн киши бўлибам биззи қийнаган бизда ундай бўлмади Лекин битта хурсанд қиладиган жойти пеналти деса қўрқииб турардик мана бўларкану пеналти тепишши машқ қилсаям фойдаси бўлди
+5   
19 ноя 01:22:15
uzb
Отдан тушсаям эгардан тушмайди бу,эгарни кетига ёпиштириб олган
+5   
19 ноя 01:16:16
Oyatulloxon
Manimcha Eron termasi ustozi {Shu odam) kotta ehtimol bilan termadan ishdan olinadi shu o'yindan keyin ,
+4   
19 ноя 03:36:37
Ўзбек футболининг муҳлиси
Далбаёб 25 дақиқа бир киши кам жамоани ютолмадингку, яна Азмунни мақтайсан?
+2   
19 ноя 06:58:51
Umarali Samatov
Гнида
+2   
19 ноя 06:56:49
MEKSIKA-2011
Манимча журналистларни гапига қолмай деб шунақа гапларни гапирган Ғалиноий
+2   
19 ноя 02:17:47
бек тв
Гандонийми ким бусаям бу мансабдан айрилиб комасли учун росса тили терлаб гапирибдиа эй! Хужумдаям яхши уйин курсатиммиш но гол уролдинми ЧУМОИЙ?! )))) узбекистон иссу укол киб куйдию 10 киши косаям темболе кафадеги судьяласиз))
Этканча кападзечила тиримисила или силаям бугун временныйга эронлини екволдилами?????
+2   
19 ноя 01:12:00
Odilbek Abdushukurov
Bir kishi kam bo‘lib yutdikku. Xxaxxaxaa, olasiz-da siz ham G‘aladoniy.. :))
+1   
19 ноя 09:21:18
تعمورخن ومار خجا
Eron Muhlislari Eron bironta gol urolmagani va magʻlub boʻlganidan juda xursan chunki Gʻalinoini ketishini xoxlashmoqda
+1   
19 ноя 05:35:46
Odilbon
Махдийни.эээээфикрларини.уки.Гелжон..нима.киласан.мазгини.котириб
+1   
19 ноя 05:22:36
Odilbon
Уйинчиларингни 10 таси.пеналтига.бормабдию.тепгани.яна.мактанишига.улайми.натижа.колади.Гулихон.Сити.уйинчисидан.мурабий.хам
Хайик.адикан.коч.узбеклар.келяпти
   
19 ноя 16:42:46
Erkin
Отабек: 10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик
   
19 ноя 12:09:44
Аваз Худойқулов
Ўзбекистонда ўтган ўйинда ҳам ютқазганди,кафа турнири эдими адашмасам,тўғри ўшанда зрон бир киши камчиликда 119 дақиқада гол ўтказиб юборганди, ўша ўйинда негадир интервю беришдан бош тортганди,мана энди интервю берипти ёки қизил олганда жахли чиққан эканми, лекин эрон ўшанда жуда кўп вақт камчиликда ўйнаганди, лекин умуман олганда Каннаварони Ўзбекистонида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланяпти, кўз тегмасин туф-туф
   
19 ноя 11:49:51
negmat karabaev
пенальти бу лоторея эмас.
   
19 ноя 09:37:13
Isroiljon Qosimov
Эронлик бахонакаш Келинойи...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика