RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  15 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  439 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат нархли 6 футболчи бор Новости

Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат нархли 6 футболчи бор

Теги :  Transfermarkt
Transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигаси ва Про лигасида ўйнаётган футболчиларнинг нархларини янгилади.

Суперлиганинг энг кўп нархи кўтарилган футболчи "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов бўлди. Дарвозабон "Насаф"да ажойиб мавсум ўтказди:  Суперлигада 25 та ўйинда 16 та гол ўтказди ва 14 та учрашувда рақиблар унинг дарвозасига йўл топа олишмади. Бундан ташқари Неъматов 2 та пенальтини аниқ амалга оширди. Унинг нархи 600 минг еврога кўпайди.


Акмал Мозговой ("Насаф"), Люпчо Дориев ("Сўғдиёна") ва Абдуғафур Ҳайдаров ("Сурхон")нинг нархларига 300 минг евродан қўшилди.

"Динамо" сафида сермаҳсул мавсум ўтказган Жоэль Кожонинг нархи 250 минг еврога кўпайди.

Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Ислом Қобилов ва Владимир Йовович (иккиси "Сўғдиёна"), Хислат Ҳалилов ("Динамо"), Билолхон Тошмирзаев ("Нефтчи"), Элдор Адҳамов ("Андижон") ва Нодир Сойибов ("Сўғдиёна") каби футболчиларнинг нархи 200 минг евродан ошди.




Нархи энг кўп камайган топ-10 футболчилар:
1) Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор") - 200 минг евро;
2) Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор") - 200 минг евро.
3) Дилшод Саитов ("Пахтакор") - 150 минг евро;
4) Асадбек Собиржонов ("Металлург") - 150 минг евро;
5) Тимур Мамасидиқов ("Локомотив") - 150 минг евро;
6) Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор") – 125 минг евро;
7) Сардор Мирзаев (ОКМК) - 125 минг евро;
8) Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") - 100 минг евро;
9) Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор") - 100 минг евро;
10) Азизбек Амонов ("Нефтчи") - 100 минг евро.




Суперлигада энг қиммат футболчи номини "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Ҳамробековдан олиб қўйди. "Насаф" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг нархи ҳамон 1,5 миллион еврога етгани ҳақида юқорида ёздик. Иккинчи ўринга "Насаф" билан чемпион бўлган яна бир футболчи Акмал Мозговой чиқиб олди - 1,3 миллион евро. Яна бир "аждар" Шерзод Насруллаев Ҳамробековга етиб олди.

Люпчо Дориевнинг нархи 1,3 миллион еврога етди. Суперлигамизда энди 1 миллион евродан қиммат бўлган легионер бор. 

Қувонарлиси энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи 1 миллион ва ундан кўп бўлган 6 нафар футболчи бор.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика