RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   2 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Трансфер ойнаси. "Ўйнашга ишониб, эрсиз қолманг" Новости

Трансфер ойнаси. "Ўйнашга ишониб, эрсиз қолманг"

4 июль куни Ўзбекистонда трансфер мавсуми очилган эди (30 июлга қадар давом этади).

2-даврага тайёргарликни давом эттираётган клублар ўз таркибларини кучайтириш учун жиддий ҳаракат қилишмоқда. Масалан, "Локомотив", "Металлург" ва "Навбаҳор" сафига қўшилган янги ўйинчилар расман эълон қилинди.

Аммо баъзиларнинг трансфер бозоридаги ҳаракати чекланган. Булар қаторига "Бухоро", "Андижон", "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" каби клубларни киритиш мумкин. Шундай бўлсада, мазкур жамоалар йиғинига янги номлар қўшилаётгани эътиборимизни тортди. "Нефтчи" таркибида Дилшод Жўраев ва тожикистонлик Зоир Жўрабоевни кўрдик. Асилжон Бегимқулов билан Тимур Усмонов "Бухоро"да кўриниш берди.

Шу ва бошқа футболчилар ўйнашга ишониб, клубсиз қолмаслиги учун ЎзПФЛ ижроия қўмитасининг 15 июнда эълон қилинган қарорини эслатиб ўтамиз. Унда ўз ишчи-ходимлари, футболчилар ва бошқа клублар олдида катта қарздорлиги бор жамоалар янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги таъкидланган. Футболчилар шундай клублар билан шартнома имзолаб қўймаслиги учун ЎзПФЛ ва Футболчилар уюшмасидан янги клуб ҳақида маълумот олиши тавсия қилинган. 

Биласиз, Зоир Жўрабоевнинг "Сурхон" билан 2022 йилнинг охирига қадар амал қиладиган шартномаси бор эди. Агар у "учар тулпорлар" билан ҳамкорликни тўхтатиб, "Нефтчи" билан янги шартнома имзоласаю, Фарғона клуби 13 кун ичида қарзларидан қутила олмаса, ЎзПФЛ Жўрабоевга мусобақада иштирок этиш учун лицензия бермайди. Бу ҳимоячи камида 6 ой майдон ташқарисида қолиб кетади дегани.


Ўз навбатида, қарздорлиги мавжуд бўла туриб янги футболчи билан шартнома имзолаган ҳамда унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатган клубларга нисбатан ЎФАнинг тегишли қўмитаси орқали иш очилади.

Хуллас, энди эски қарзларидан қутилмаган жамоалар янги номларга пул тикиб, уларнинг хизматидан фойдалана олмайди. Бу йўл билан барча (айниқса, аёл футболчи ва футзалчилар)нинг ҳақларини ҳимоя қилиш кўзланган. 

Шу ўринда барча футболчиларга янги клуб билан шартнома имзолашдан олдин унинг молиявий ҳолати ҳақида ЎзПФЛ ёки Футболчилар уюшмасидан маълумот олишни маслаҳат берамиз. Акс ҳолда, майдон ташқарисида қолиб кетасиз...

обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Автор :
Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика