"Тоттенхэм" Сонга ҳафтасига 200 минг фунт таклиф қилишга тайёр
04 ноя 2020 14:23
Новости
"Тоттенхэм" Сонга ҳафтасига 200 минг фунт таклиф қилишга тайёр
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин Англия клуби билан ҳамкорликни давом эттириши мумкин.
Лондон клуби Жанубий Корея терма жамоаси футболчисига ҳафтасига 200 минг фунтлик маошга эга шартнома таклиф қилмоқчи.
Қайд этиш керакки, футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Сон Хён Мин жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассист қайд этди.
Комментарии