"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди
26 июл 21:22
Новости
"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди
"Тоттенхэм" Мадриднинг "Реал" клуби форварди Родригонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, 24 ёшли ҳужумчи учун "Ливерпуль", "Арсенал", "Челси" ва Мюнхеннинг "Бавария" клублари ҳам даъвогарлик қилаётгани маълум бўлганди.
"Реал" Бразилия терма жамоаси футболчиси учун камида 100 млн евро ишлаб олмоқчи. Родриго 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда "Реал" бош мураббийини алмаштирган эди. Аниқроғи, Карло Анчелотти ўрнига Хаби Алонсо жамоага келди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии