"Тоттенхэм" "Брайтон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
16 янв 2023 16:16
Новости
"Тоттенхэм" "Брайтон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Лондон клуби "Брайтон" ҳужумчиси Леандро Троссардни сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди "Sky Sports".
Манбага кўра, футболчининг ўзи бошқа клубга ўтмоқчи. Троссард "Брайтон"нинг "Ливерпул"га қарши ўйинида (3:0) иштирок этмади.
Ҳужумчи 2019 йилдан бери "Брайтон"да тўп тепиб келади. 28 ёшли бельгиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Transfermarkt портали ўйинчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Троссард 2022/23 йилги мавсумда "Брайтон" таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии