"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин
30 янв 22:11
Новости
"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин
"Бавария" футболчиси Матис Тель "Тоттенхэм"га ўтишга яқин.
"Le Parisien" маълумотига кўра, Лондон клуби "Бавария" билан 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди. Телнинг трансфер нархи 60 млн еврога баҳоланмоқда, деб ёзилади "Le Parisien" нашри хабарида.
Барчаси футболчининг истакларига боғлиқ бўлиб турибди. Ҳозирча форвард келажаги борасида бир қарорга келмаган.
Олдинроқ "Бавария" Телни қишда сотиб юборишга тайёрланаётгани борасида маълумотлар тарқалганди. Унга бир вақтнинг ўзида 7 клуб қизиқиш билдирди. "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Астон Вилла" каби клублар ҳам шулар жумласидан.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии