RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  2 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Тошкентга футзалчини ҳам олиб келган Қирғизистон машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

Тошкентга футзалчини ҳам олиб келган Қирғизистон машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теги :  Қирғизистон
Кеча Қирғизистон миллий терма жамоаси "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда машғулот ўтказди.

Александр Крестинин бошчилигидаги қўшниларимизнинг кечки машғулотини кузатиб бордик. Қизиғи, Қирғизистон таркибида футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси ва "Ерем" клуби аъзоси ҳисобланган Мақсадбек Алимов ҳам Тошкентга келган. Ундан ҳам қизиғи, ушбу ўйинчи катта футболда "Олой" жамоасида тўп тепар экан.

Футзал ва футбол бўйича Қирғизистон терма жамоалари аъзоси Мақсадбек Алимов.

Футзалчи ва футболчи Мақсадбек Алимов. Эсингизда бўлса, мана шу йигит ўтган йил Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига 39 дақиқада ҳисобни қичқартирувчи голни оёғининг ташқи қисми билан чиройли тарзда киритган эди. Ўшанда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Александр Крестинин машғулотни бошлашдан олдин ўйинчиларга икки оғиз гапириб ўтди.

Қирғизистон терма жамоасининг машғулоти кўтаринки кайфиятда ўтди.


Қирғизистон терма жамоасининг кечаги машғулотидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика