RU

Последние новости

11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  6 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  15 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  19 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5

Тошкентда "ПРО" дипломи бўйича халқаро мураббийлик курслари бошланди Новости

Тошкентда "ПРО" дипломи бўйича халқаро мураббийлик курслари бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш, мураббийлик фаолиятини ривожланитириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, кеча "Чиғатой" спорт базасида ОФК дастури асосида "ПРО" дипломи учун халқаро мураббийлик курслари бошланди. Ўқув курсларининг очилиш маросимида ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, ФИФА инструкторлари  Гарри Филипс ва Бадр Аҳмад, шунингдек, бошқа расмий шахслар иштирок этишди.

"Ўзбекистонга яна ташриф буюрганимдан хурсандман. ФИФА инструктори сифатида юртингизга учинчи марта келишим. ЎФА томонидан ушбу халқаро ўқув курсларини ўтказишда кўрсатилаётган ёрдам учун катта миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мен бу ерга шундоқ ҳам ўз ишини устаси бўлган мураббийларни ўқитиш учун эмас, шунчаки ўз билимларим билан ўртоқлашиш учун келганимни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман", - деди Гарри Филипс очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

"Мен ҳам Ўзбекистонга учинчи марта келишим. Лекин ФИФА инструктори сифатида биринчи марта ташриф буюрдим. Менга Ўзбекистонда бўлиш жуда ёқади. Бу ерда ҳамиша ажойиб муҳит ҳукмрон. Мен Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари иштирокини доимо кузатиб бораман", - деди Бадр Аҳмад.

"ПРО" дипломи учун ўтказилаётган халқаро мураббийлик курсларида Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев, Жаъфар Ирисметов, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Ҳамид Актамов каби машҳур мутахассислар иштирок этишаётганини таъкидлаб ўтиш зарур.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика