Тошкентда дарвозабон мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари ташкил этилади
20 дек 2017 15:23
Новости
Тошкентда дарвозабон мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари ташкил этилади
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида 25–29 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида футзал бўйича дарвозабон мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари ўтказилади.
Эронлик ОФК иструктори Майкл Петрос ўқув-курсларни олиб боради.
Level 1 сертификатини қўлга киритган футзал бўйича дарвозабон мураббийлари кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Комментарии