RU

Последние новости

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  1 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  92 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти билан учрашди Новости

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти билан учрашди

Ҳукумат қарори асосида "Пахтакор" футбол клуби бошқаруви Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилди.

Шу муносабат билан бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти, асосий жамоа ва клуб вакиллари билан учрашиш учун "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими "Пахтакор" жамоаси ҳамиша ўзбек футболи фахри бўлиб келгани, бундан буён клубда барча шароитлар муҳайё этилиши борасида футболчиларга таъкидлади. Жамоа Ўзбекистонда етакчиликни сақлаб, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланиш мақсадида ҳаракатларини мунтазам кучайтириб боришига урғу берди. Бунинг учун барча зарур шароитлар яратиб берилиши, ёш футболчилар ва академияга эътибор қаратилиши тўғрисида айтиб ўтди. Клубдаги дўстона муҳит янги ғалабалар ва ривожланиш йўлида асосий қадам бўлиши ҳақида таъкидлади. Клубда айни пайтда фаолият кўрсатаётган раҳбарият ва ходимлар ишга профессионал муносабатда бўлиб, охирги йилларда клубни юқори даражага олиб чиқишда фаол меҳнат қилаётгани ва катта ҳажмда ишлар бажарилганини эътироф этди.

Учрашув якунида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец миннатдорчилик сифатида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга "Пахтакор"нинг биринчи рақамли либосини тақдим этишди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика