RU

Последние новости

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Топ-чемпионатларда мавсум қачон бошланади? Франция бошлаб юборган, қолганлари эса тез орада старт олади Новости

Топ-чемпионатларда мавсум қачон бошланади? Франция бошлаб юборган, қолганлари эса тез орада старт олади

Биз ёзда топ-футболлардан роҳат олдик: Бундеслига, Ла Лига, АПЛ, А Серия, кейинроқ Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси. Ҳозир деярли барча топ-чемпионатларда пауза, аммо улар тез орада қайтади.

Тафсилотлар:

Лига 1 (Франция): Францияда ПСЖ чемпион деб эълон қилинди ва мавсум эрта тугади, шу сабаб янги мавсум ҳам бошқаларига нисбатадан олдинроқ бошланди. Деярли барча жамоалар камида 1та ўйин ўтказишди - гарчи ўйинларнинг айримлари коронавирус аниқлангани сабаб қолдирилган бўлса ҳам. Ўйинлар 3та коронавирус ҳолати аниқланган тақдирда кўчирилади.

АПЛ (Англия): Англияда мавсум янги қоидалар билан бошланади. Асосий қарор - 5та ўзгаришдан воз чекиш: бу учун 20та клубдан 13таси овоз беришди. Топ-клублар эса қарши овоз беришди ва янги овоз бериш ташаббуси билан чиқишди (3 сентябрь).

Ла Лига (Испания): жамоалар коронавирус учун тестдан ўтишди (мусбат натижаси чиққан футболчилар орасида "Реал Сосьедад"нинг янги ўйинчиси Давид Сильва ҳам бор) ва машғулотларга қайтишди. Ёки қайтмади: Месси "Барселона" ва лига билан жанжаллашмоқда. Старт эса тез орада бўлиб ўтади (12 сентябрь), аммо биринчи турда қисқартиришлар бор: "Барса", "Реал", "Атлетико" ва "Севилья" еврокубоклар сабаб қўшимча дам олишади.

Бундеслига (Германия): "Бавария"нинг Чемпионлар Лигасида охиригача борганига қарамай, уларга ҳеч қандай имтиёз берилмади - Германия чемпиони 18 сентябрдан янги мавсумни бошлайди. Қолган жамоалар эса 19 сентябрдан.

А Серия (Италия): "бузоқчалар ўлкаси"да илк тур ўйинлари 19 сентябрда бошланади, аммо лига ҳали тақвимни эълон қилмади - бугун бу бўйича лайв-презентация ўтказилиши ваъда қилинган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика