Тонали "Милан"дан кетиши ҳақида гапирди
09 июл 2023 18:10
Новости
Тонали "Милан"дан кетиши ҳақида гапирди
Яқиндагина "Ньюкасл"га ўтган Сандро Тонали "Милан"дан кетиши ҳақида гапирди.
"Милан"да ажойиб саргузаштларни бошдан кечирдим, ЕЧЛда ярим финалгача бордик. Биринчи йилимизда А Серия бош соврини учун курашдик, иккинчи йили эса қўлга киритдик, учинчи йили эса буни уддалай олмадик. ЕЧЛда узоқ йўлни босиб ўтдик. "Милан"га ўтишимда ёрдамлашган инсонлар кейинги фаолиятимда ҳам асосий кўмакчи бўлишди.
"Милан"дан кетиш жуда қийин иш бўлди, профессионал фаолиятим давомида бундай қийин қарорга келмаганман. Бу оғир бўлди, бироқ бирор кун барибир кетишим керак бўларди", - деди футболчи.
Тонали 2020 йил ёзида "Милан"га ўтганди. 23 ёшли футболчи яқиндагина 70 млн евро эвазига "Ньюкасл"га трансфер қилинди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии