RU

Последние новости

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  4 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  3 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

Тўлабек Акрамов: “Янги мавсумда янги марраларни забт этмоқчимиз” Новости

Тўлабек Акрамов: “Янги мавсумда янги марраларни забт этмоқчимиз”

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси кейинги ҳафтада Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси гуруҳ босиқичида ўз иштироки билан янги мавсумни бошлайди.

Биз жамоа бош директори ўринбосари Тўлабек АКРАМОВ билан учрашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Ўтган йил бошида раҳбарият томонидан жамоамиз олдига энг юқори мақсад -  Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ғолиб чиқиш, Осиё чемпионлар лигасида эса финалга чиқиш вазифаси қўйилган эди, -дейди  Тўлабек Абрарович. -Аввалги йилларда ҳам биз айнан шу каби мақсадлар билан ҳаракат қилган бўлсакда, вазифани бажаришга доим нимадир ҳалақит қилиб қоларди.

Ўтган 2016 йилги мавсум биз учун омадли келиб, ниҳоят чемпионат олтин медалларига эришдик. Ўзбекистон кубоги финалида “Насаф”дан устун келиб совринларимиз сонини ошириб олдик. Албатта, бу натижаларга ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Чемпионат баҳсларида айрим ўйинларда – “Металлург”, “Бухоро” сингари жамоалар билан бўлган баҳсларда, очко йўқотдик. Учта фронтда кураш олиб борганлигимиз сабабли жамоа ўйининда жисмоний томондан пасайиш кузатилди. Шу сабаб иккинчи даврада баъзи ўйинларда кутилмаган натижалар қайд этилди. Шунга қарамай, йигитлар матонат билан тўп тепиб, жамоа ўз тарихида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Умуман олганда, жамоанинг ўтган йили кўрсатган натижалари клуб раҳбариятини қониқтирди, деб айта оламан. Ўз навбатида жамоамизни мавсум давомида қўллаб қўвватлаб келган  бош ҳомий - “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик компаниясига, ҳомийлар, ҳамкорларимиз ва барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.



- Ўтган йили “Насаф”нинг бир неча йиллик етакчиси Артур Геворкян кутилмаганда мавсум ярмидан “Локо”га кўчиб ўтди. Аммо мавсум якунлангач, у билан шартнома узайтирилмади. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Геворкянни жамоамиз сафига қўшиб олишимиздан мақсадимиз – ОЧЛ ўйинларига жамоамиз сафини кучайтириш эди. Биламиз, Артур бир неча йиллардан “Насаф”да ҳақиқий етакчилик ва тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб келаётган эди. Очиғини айтишим керак,  ўзим ҳам “Насаф” жамоасини ўйинларини қизиқиш билан томоша қиламан, гарчи бу жамоа бизнинг принципиал рақиб бўлса ҳам. Жамоа ўйини айнан Геворкян орқали қуриларди. Стандарт вазиятлар, жарима тўплари, пеналти – буларнинг барчаси айнан шу футболчи томонидан амалга оширилиб келарди. У ўнг қанот ярим ҳимоячиси бўлгани боис, биз айнан шу чизиқни кучайтириш мақсадида уни жамоага таклиф қилгандик. Мавсум якунлангач, биз Артурнинг “Локомотив”да кўрсатган ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Тўғриси, у биз кутган ўйинни кўрсатиб бера олмади. Мураббийлар штаби томонидан унга етарлича имкон берилди. Аммо бу чизиқдаги рақобатда Бикмаев ундан устунлик қила бошлади. Қолаверса, Геворкян легионер футболчи ҳисобланади. Легионерларга эса талаб бошқача бўлади. Шу сабаб бу позицияда кучлироқ легионер футболчини жалб этиш учун, Геворкян билан мавсум охирида дўстона хайрлашдик. Ўртамизда ҳеч бир томонлама муаммо бўлмади. У биздан рози бўлиб кетди.

- Жамоа олдидаги вазифалар янги мавсумда ҳам ўзгармайди. Шундайми?
- Албатта. Ички мусобақаларда ғолиб чиқиш ва ОЧЛда минимум мақсад финалга чиқиш. Финалга чиқолмасак, гуруҳда қолдик нимаю, чорак финалда тўхтадик нима?! Шу сабаб олдимизга катта мақсадларни қўйиб, бу ишларни амалга ошириш учун астойдил амалий ҳаракатларни бошлаганмиз.

- Янги мавсум олдидан жамоани бир қатор етакчи футболчилар тарк этди. Темурхўжа Абдуҳолиқов, Санжар Шоаҳмедов, Яничич ва бошқалар... Жамоага янги қўшилган футболчилар уларнинг ўрнини боса оладими?
- Ўтган йили ОЧЛдаги иштирокимиз боис  бир қатор етакчи футболчиларимизга талабгорлар кўпайди. Шу сабаб футболчиларга бошқа жамоада ўзини кўрсатишларига имкон бердик. Ўйлашимча, уларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларни жалб эта олдик. Ўнг қанотда “Насаф”дан Шуҳрат Муҳаммадиевни жалб этдик. Бу футболчини, менимча, ҳар бир олий лига жамоаси ўз сафида кўришни истайди. Икки нафар африкалик легионерлар – ҳужумчи ва марказий ҳимоячи била шартнома туздик. “Нефтчи”дан Мурод Бобожонов, “Бухоро”дан Саламат Қуттибоев, “Пахтакор”дан Жалолиддин Машарипов, “Олмалиқ”дан Диёр Туропов жамоамиз сафини тўлдирди. Ундан ташқари Темур Усмонов ижарадан қайтди. Шу баҳонада жамоамиз таркибини ёшартириш билан бирга таркибни жамоани тарк этганлардан ҳеч бир жабҳада қолишмайдиган футболчилар билан кучайтириб олдик, деб ўйлайман.

Умуман олганда, янги мавсумга  жамоа тайёргарликни Дубай ва Анталияда олиб борди. Йиғинда футболчиларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлигига катта эътибор қаратилди. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, жамоамиз янги мавсумга шай ва янги ғалабалар, ютуқларни қўлга киритиб, мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз.
 

Азиз НУРИЙ суҳбатлашди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика