RU

Последние новости

22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  3 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  3 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  17 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  86

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда Новости

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда

Эртага, 25 июль куни Токио Олимпиадасининг футбол бўйича гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашмоқда: Япония (мезбон), Жанубий Корея (U-23 Осиё чемпионати чемпиони), Саудия Арабистони (U-23 Осиё чемпионати финалчиси) ҳамда Австралия (U-23 Осиё чемпионати учинчи ўрин соҳиби). 

Дастлабки турда Осиёнинг икки жамоаси - Япония ва Австралия ғалаба қозониб, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони мағлубиятга учради. Мезбон японларга моҳир ярим ҳимоячи Такефуса Кубо ғалаба келтирди. Саудия Арабистони сафида Салим Ал Довсари чиройли гол урган бўлишига қарамай, дуранг натижани сақлаб қола олмади. 

22.07.2021. 1-тур. Япония - ЖАР 1:0

Гол: Такефуса Кубо, 71.


22.07.2021. 1-тур. Янги Зеландия - Жанубий Корея 1:0

Гол: Крис Вуд, 70.


22.07.2021. 1-тур. Аргентина - Австралия 0:2

Голлар: Лачлан Уэльс, 14. Марко Тилио, 80. 


22.07.2021. 1-тур. Кот-Д'Ивуар - Саудия Арабистони 2:1

Гол: Салим Ал Довсари, 44.


Эртага бўлиб ўтадиган иккинчи тур ўйинлари:

25.07.2021. 16:00. Япония - Мексика (Мексика илк турда Францияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди)

25.07.2021. 16:00. Руминия - Жанубий Корея (Руминия илк турда Гондурасдан 1:0 ҳисобида устун келди)

25.07.2021. 15:30. Австралия - Испания (Испания илк турда Миср билан 0:0 ўйнади)

25.07.2021. 16:30. Саудия Арабистони - Германия (Германия илк турда Бразилияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди)

Агар эртанги ўйинда ҳам Япония ва Австралия ғалаба қозонса, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Австралия билан Саудия Арабистони юта олмаган тақдирда жуда қийин вазиятга тушиб қолишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика