RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" Новости

Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Қайрат" клуби футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев сайтимизга интервью берди

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлади. Ушбу мусобақа ва дастлабки рақиб ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Олимпиячилар ўртасидаги Осиё кубоги ҳар доим жуда қизиқарли ва курашларга бой бўлган мусобақа. Ўзбекистон ҳам ушбу мусобақа анча муффавақиятли тарзда қатнашиб келган. Олтин ва кумуш медаллирини қўлга киритганмиз. Кечаги учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, Малайзияга қарши бироз қийналдик. Ўзи биринчи учрашувлар ҳар доим қийин ва маъсулятли бўлади. Малайзи терма жамоаси ҳам анча яхши жамоа эканлигини исботлади. Улар тўпни яхши назорат қилишди. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Кейинги учрашувларда буни исботлашимиз керак.

- Олимпия терма жамоалари орасида қайси жамоани кучли дея эътироф эта оласиз ва қайси жамоа вакилларини мусобақа фаворити дея кўрсата оласиз?

- Менинг фикримча, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари мусобақа фаворити ва Осиё минтақасида энг кучлилардан бири. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам фаворит дея оламан. Ўтган йили ўтказилган Осиё ўйинларида айнан шу уч терма жамоа медалларни қўлга киритганди. Мусобақа энди бошланди, биринчи турнинг ўзидаёқ қайсидир терма жамоани яққол фаворит сифатида кўрсатиш қийин.

- Янги мавсумда жамоангиз ўзгартирдингиз ва Қозоғистоннинг энг кучли жамоаларидан бири "Қайрат" клубида ўйнамоқдасиз. Янги жамоангизга кўникиш жараёни қандай кечмоқда? "Қайрат" жамоасининг мақсад ва режалари қандай. "Қайрат" ҳозирги кунда Қозоғистон миллий чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва ҳали мағлубиятга учрагани йўқ?

- Жамоага яхши қўшилдим деб ўйлайман. Жамоа ўзимга жуда ёқди. Жамоадошларим ҳам илиқ кутиб олишди. Бош мураббийга ҳам миннатдорчилик билдираман, сабаби у менга ишонди ва кўп имконият бермоқда. Эски жамоамда сўнги олти ой давомида ўйин амалиётига эга бўлгамаганимга қарамай барча учрашувларда асосий таркибда ўйнаяпман. Қозоғистон чемпионати ҳам етарлича кучли экан. "Ордабаси", "Астана", "Қайрат" ва "Актобе" каби жамоалар маҳаллий чемпионатнинг энг кучли клублари ҳисобланишади.

- Қозоғистон чемпионати энг қизиган палласига кирмоқда, аммо шунга қарамай сиз клубингиздан рухсат олдингиз ва олимпия терма жамоаси иҳтиёрига етиб келдингиз. "Қайрат" жамоасидан рухсат олиш қанчалик қийин бўлди?

- Клубимдан рухсат олиш жуда қийин. Осиё кубоги ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабаб, муаммоларга дуч келдик. "Қайрат" мени қўйиб юбориш ниятида эмас эканлигини олдиндан айтди. Лекин ЎФА икки-уч маротаба музокара ўтказди ва рад жавобини олди. Бироқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси охиригача ҳаракат қилди ва якунда келишувга эришилди. Шу сабаб терма жамоа иҳтиёрига келиб қўшилди. Асосий таркибда ўйнаётганим туфайли бош мураббий ҳам Осиё кубогига боришимга қарши эди, аммо ЎФА келишувга эриша олди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика