RU

Последние новости

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Тожикистон футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашади деган умиддаман" Новости

Тожикистон футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашади деган умиддаман"

Тожикистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Саломов Жаҳон чемпионати стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Тожикистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрди? Дастлабки рақиб Марокаш терма жамоаси ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.

- Яна бир бор Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Марокаш жамоаси жуда кучли, аммо бизнинг йигитлар ҳам учрашувга 100% тайёр. Яхши ўйин намойиш этиб, насиб қилса ғалаба қозонамиз.

- Гуруҳдаги рақиблар Панама, Португалия ва Марокаш терма жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Кучли гуруҳдан жой олганимиз. Португалия Жаҳон чемпиони ва Европа чемпионати ғолиби. Марокаш эса ўз минтақасида ғолиб бўлган. Умуман олганда, мундиалда кучсиз жамоаларнинг ўзи бўлмайди. Рақибларимиз кучли бўлишига қарамай, биз ҳар кимга қарши ўйнашга тайёрмиз.

- Тожикистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги мақсадлари қандай?

- Биз қўшни мамлакатларимиз ва шу сабабли Тожикистонлик мухлисларнинг сони ҳам кўп бўлади деб ўйлайман. Ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашади деган умиддаман. Ўз ўйинимиз билан мухлисларни хурсанд қилишимиз керак.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика