RU

Последние новости

16:55Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  2 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  0 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  4 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  24 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  3 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  16 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  2 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  12 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  12

Тоҳир Кападзе: “Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди” Новости

Тоҳир Кападзе: “Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди”

Кеча ва бугун биринчи лиганинг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўз олдига кучлилар сафига чиқишни вазифа қилиб қўйган “Қўқон-1912” пайшанба куни ўз майдонида “Чуст-Пахтакор”ни қабул қилди.
Тажриба бобида рақибига нисбатан устунлик қилган қўқонликлар якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионатни муваффақиятли бошлади. Учрашувдан сўнг бош мураббий Тоҳир Кападзе “СА”га ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашув жангавор руҳда ўтди - дея гап бошлади “Қўқон-1912” бош мураббийи. - Чустликлар ҳам жуда яхши жамоа шакллантирганини кўрдик. Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш кечди. Ўйиннинг иккинчи қисмида эса жисмоний жиҳатдан ва умуман маҳорат бобида устунлик қилган шогирдларим рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб ғалаба ўз томонимизга оғдира олишди.

- Албатта чемпионатнинг илк ўйинини ғалаба билан бошлаш ҳар доим ёқимли. Назаримда стадионга келган ишқибозлар ҳам зерикиб қолмади ва улар томошабоп баҳсга гувоҳ бўлди. Ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Аммо йигитлар айрим вазиятларда имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. “Чуст-Пахтакор”да ҳам гол уриш учун битта яхши вазият юзага келганди.

- Ҳимоячиларимизнинг ўйини мени қувонтирмоқда. Мана икки ўйиндирки улар дарвозамизнинг даҳлсиз сақлаб қолишмоқда. Умуман олганда йигитларнинг кўрсатган ўйинидан қониқиш хосил қилдим. Мен жамоамнинг потенциалини юқори баҳолайман. Ўйиндан ўйинга улар янада кучайиб бораверади.

- Чемпионатнинг дастлабки 4-5 турида ҳеч бир жамоанинг имкониятини билиб бўлмайди. Унгача ҳамма кетма-кет ғалабаларга эришиб юқори ўринларга вақтинча чиқиб олади. 5-тур ортда қолганидан сўнг эса кимнинг нимага қодирлиги ойдинлашиб боради.

- Қўқондаги майдонимизни бу йил таъмирдан чиқардик. Бугунги кунга келиб майдон холатини идеал холатда деб бўлмайди. Шунинг учун ҳам комбинацион ўйин кўрсатишимиз қийин бўлди. Лекин майдонни сифатини яхшилаш учун ҳанузгача иш кетмоқда. Унинг талаб даражасида бўлиши учун яна озгина вақт керак бўлади.

- Яна бир қувонарли холат деб “Чуст-Пахтакор”га қарши баҳсда стадионимиз трибунаси мухлислар билан тўлиб-тошди. Клубда ташкилий ишлар ҳам яхши қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишим жоиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика