RU

Последние новости

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  5 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  10 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Тоҳир Кападзе: “Нефтчи” билан ўйнаш биз учун фахр” Новости

Тоҳир Кападзе: “Нефтчи” билан ўйнаш биз учун фахр”

Ўзбекистон Биринчилиги ва кубогига ташланган қуръадан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Тоҳир Кападзени суҳбатга чорладик.
-  Бугунги қуръадан кўнглингиз тўлдими?

-  Қуръа натижаларидан мамнунман. Чемпионатни ўз уйимизда бошлаш ёқимли. Тайёргарлик жараёни авжида.

-  Ўзбекистон кубоги ҳақида нима дея оласиз?

-  Биринчи босқичда “Уз Донг- Жу” билан кураш олиб борамиз. Андижонликларни мағлуб этсак, кейинги босқичда уйда “Нефтчи” билан ўйнаймиз. Биз ҳамиша “Нефтчи”га қарши майдонга тушишдан фахрланамиз. Ўйлайманки, қўқонлик футбол ишқибозлари учун бу катта байрам бўлади.

-  “Қўқон-1912” жамоаси олдига қандай вазифа қўйилди?

-  Жамоа олдидаги асосий мақсад - олий лигага йўлланма олиш. Ташкилий ишларни раҳбарлар ҳал қилмоқда, бу борада муаммо йўқ. Таркиб борасида эса маҳаллий футболчиларга таяниб машғулотларни давом эттиряпмиз. Маҳаллий йигитларда ҳам салоҳият юқори.

-  Демак, олий лига йўлида қўқонлик футболчилар ҳизматидан фойдаланасизлар?

-  Асосий эьтибор ўзимизнинг ёшларга қаратилади, лекин бошқа ўйинчиларни ҳам сотиб оламиз, албатта. Биринчи босқичда маҳаллий ўйинчиларга имкон бермоқчимиз, иккинчи босқичда эса ташқаридан футболчиларни жалб қилиб таркибни кучайтирамиз. Бундан ташқари, четдан ўйинчи олиб келиш учун анчагина маблағ керак. Биз ўша пулни ўқув-йиғин машғулотларига сарфламоқчимиз.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика