RU

Последние новости

01:27Грилиш 2024 йил "Сити" сафида бирорта гол урмади. Англиялик 46та ўйин ўтказди  0 00:55Александер-Арнольд "Реал"га ўтишга яқин  0 00:45А Серия. "Рома" "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  12 00:12АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни тор-мор этди  22 23:59А Серия. "Ювентус" Туринда "Фиорентина"дан 87-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  1 23:21"Ювентус" ўз дарвозабонини "Манчестер Сити"га сотмади  0 22:47Гвардиола "Ман Сити" қўл остида 500 ўйиндан 355тасини ютди. Жамоа унинг қўл остида 1213та гол уриб, 429та ўтказди  0 22:02АПЛ. "Тоттенхэм" "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда 87-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан бой берди  2 21:22АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этиб, тўртта ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди, Холанд ниҳоят гол урди  7 20:55А Серия. "Наполи" ва "Венеция" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  1 20:25"Барселона" Дэвиднинг харидидан воз кечди  0 19:28"Барселона" ёш бразилияликни қўлга киритмоқчи  2 18:56Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин сўнггида ажойиб камбэк қайд этди!  8 17:25"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнига кимни олади?  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  2

Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Новости

Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва сардоримиз Жасур Жалолиддинов Японияга қарши кечадиган финал учрашув аввалидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Жаноб бош мураббий, терма жамоангизнинг ушбу мусобақадаги иштироки ва эртага Япония терма жамоасига қарши кечадиган финал баҳси ҳақида нималар дея оласиз?

- Барчага хайрли кун. Қизиқарли финал бўлиши шубҳасиз. Икки тенгма-тенг жамоа эртага тўқнаш келади. Биз ҳам, Япония ҳам Олимпиадага чиқиш учун узоқ вақт тайёргарлик кўрди. Биз ўтган Осиё Кубогида ёш футболчилар билан иштирок этгандик. Япония терма жамоаси ҳам ёшроқ таркиб олиб келган. Мақсадимиз – чемпионликни қўлга киритиш.

- Жасур Жалолиддинов, эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...

- Париж йўлланмасини қўлга киритганимиз ва финалда иштирок этаётганимиз билан яна бир бор ҳалқимизни табриклаймиз. Эртага қизиқарли учрашув кечиши аниқ, биз эса кубокни Ўзбекистонга олиб кетиш учун максимал ҳаракат қиламиз.

- Бундан олдинги баҳсларда рақибларимиз таҳминан қандай услуб танлашини билар эдик. Япония терма жамоаси эса бизга ўхшаган ҳужумкор ва доминант футбол тарафдори. Эртага Япония бизга қарши қандай услбуни танлаши мумкин деб ўйлайсиз?

- Япония терма жамоасини яхши таниймиз. Бир икки маротаба улар билан тўқнаш келганмиз. Япониянинг ўйинларини кўриб чиқдик ва ўзимиз учун режа тузиб олдик. Биз ўзимизнинг режамиз бўйича ишлашда давом этамиз. Ўйин қандай кечишини эртага билиб оламиз.

- Олимпиадага йўлланма олганингиз ўзбек футболи учун қандай аҳамиятга эга? Ушбу мусобақада ғолиб бўлиш сизлар учун энди актуалми?

- Олимпиадага йўл олиш бизнинг биринчи мақсадимиз эди. Биз Олимпиадага чиққан биринчи жамоа бўлдик. Энди эса кубокни қўлга киритиш вақти келди.

- Жасур Жалолиддинов, ўтган Осиё Кубогидаги Японияга қарши кечган учрашувнинг эслай оласизми? Ўша ўйинда рақибларингиз қандай ўйнаган эди?

- Ўша мусобақадан яхши хотиралар қолган. Биз ўша учрашувда чиройли ғалаба қозонгандик. Ҳозир эса финал остонасида турибмиз. Япония терма жамоаси сўнги икки йил ичида ўсишга эришгани шубҳасиз.

- Бир нечта футболчиларингиз ўз жамоаларига жўнаб кетишди, уларнинг ўрни қанчалик билиниши мумкин?

- Легионерларимиз биз билан бўлганда, биз янада кучлироқ бўлар эдик, аммо афсуски, улар жамоаларига жўнаб кетишди. Бизда тенг таркиб йиғилган ва барча футболчиларнинг даражаси тенг. Легионерларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз етарлича.

Жасур Жалолиддинов, бутун мусобақа давомида ҳар уч кунда ўйин ўтказиб келаётган эдик. Финалдан аввал эса дам олишга кўпроқ вақт берилди. Бу сизларга қанчалик фойдали бўлди?

- Ўйлашимча, жисмоний ҳолат билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Эртанги учрашувда энг яхши формамизда бўламиз. 

- Япония терма жамоа ёшлар ўртасидаги мусобақаларни кўп маротаба қурбон қилади, агар мусобақа ЖЧ ёки Олимпиадага йўлланма бермаса. Биз ҳам Япония каби ҳар бир циклга тайёргарлик кўриш тизимига ўтдик. Ушбу тизимни кейинги Олимпиада ўйинлари учун давом эттириш керакми? 

- Биз кўп маротаба бунинг гувоҳи бўлганмиз. Япония йўлланма бермайдиган мусобақаларда ёш футболчилар билан иштирок этар эди. Биз ҳам шу нарсани ўргандик ва сўнгги икки йирик мусобақада ёшлар билан иштирок этдик. Ёшроқ таркиб билан ўйнаганимизга қарамай, яхши натижа қайд этдик. Бундай тизимнинг фойдали жиҳатлари кўп деб ўйлайман.

- Жасур, жамоа сардори эканлигингиз сизга кўпроқ босим берадими ёки ишонч? 

- Эртанги ўйинда фақат футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Жамоа сардори эканлигим менга кўпроқ куч беради.

Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқуловниг хотираси учун кубокни Диёрнинг уйига олиб борамиз деб ваъда берган эдингиз. Тошкентда ўтказилган Осиё Кубогида. Ўша ваъдангиз ҳали ҳамон ўз кучидами?

- Ҳа, Диёр доим биз билан бирга. Насиб қилса, кубок билан Ўзбекистонга қайтганимиздан сўнг уни Диёрнинг уйига олиб борамиз.

- Қатар мамлакатининг ушбу мусобақага тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз... Мусобақанинг ташкилий жиҳатларида муаммоларга дуч келмадингизми?

- Қатар мамлакати бундай катта мусобақалар ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Ташкилий ишлар аъло даражада ташкил этилган. Қатар мамлакатига раҳмат.  





Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика