RU

Последние новости

01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  0 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  2 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  12 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  464 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0

Тимур Кападзе: "Рақибнинг ҳимоявий услуби бизга қийинчилик туғдирди" Новости

Тимур Кападзе: "Рақибнинг ҳимоявий услуби бизга қийинчилик туғдирди"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлди. "Бунёдкор" ҳозирги вазиятидан келиб чиқиб борини берди. Ҳар икки жамоа ҳаракат қилди. "Бунёдкор" ҳимоявий услуб танлади ва бу бизга қийинчилик туғдирди. Дуранг ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. 

- Бундан 10 йиллар олдин “Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувида "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Кейин "Пахтакор" 3 та гол уриб ютиб кетган. Ўша 3 голдан иккитасида "Пахтакор" футболчилари фейр-плейга амал қилмасдан ўйинни давом эттирганидан кейин урилганди. Мураббийлар вақт чўзиш ва ростдан жароҳат бўлганини сезишади. Вазиятдан келиб чиқиб, сиз ўйинда фейр-плей қилмасдан тўпни қайтармасликни нормал холат деб ҳисоблайсизми?

- Бугун кимдир ростдан ҳам жароҳат олди. Балки вақт чўзгандир, билмадим. Вақтни кўпроқ ҳакам чўзди. 

- Тоировнинг холати қандай?

- Яхши, ҳаммаси жойида. Футбол осон спорт эмас, жароҳатлар бўлади.

- Ўзбек футболига арабча футбол кириб келаётгандек. Бу борада фикрингиз қандай?

- Билмадим, бунақа холатлар кўпроқ бизга дуч келаяпти. Балки бошқа ўйинларда ҳам бордир. Вақт чўзиш ёмон холат, мен жамоамга шуни тушунтираяпман. Эртага терма жамоалар билан ўйинда бошқача футбол бўлади. Футболчилар майли, ҳакам бугун вақтни жуда кўп йўқотди. 

- Ўзбекистон ҳакамлар маркази сизни ҳам эксперт сифатида таништирди. Вазиятлар таҳлилида қатнашаяпсизми?

- Тўғрисини айтсам, бунга вақтим йўқ. Биз кузатувчимиз, ўзи марказда эксперт ҳакамлар бор. Жуда муҳим вазиятлар муҳокама қилинаяпти. Ҳар турда ҳакамлик бўйича саволлар бўлаяпти. Ҳакамлик ривожланса, бундан футболимиз ютади.

- "Бунёдкор” ҳимоявий услуб танлашини кутганмидингиз?

- Бу борада саволлар бор эди. Аммо, "Бунёдкор"дан бугун ҳимоявий ўйин кутмагандим. Янги мураббий келди, қандай услубда ўйнаши қизиқ эди. Унинг услуби ҳақида ўрганиш олиб бордик, аввал ишлаган жамоаларини таҳлил қилдик. 5-2-3 услубда ўйнади, бу ўйинни ютсак бўларди.

- "Бунёдкор" бош мураббийи бугун 2 очко йўқотгани ҳақида айтаяпти. Бу борада сиздаги фикр қандай?

- Биз охирида урганимиз учун шунақа фикр билдирган бўлиши мумкин. Эртароқ урганИмизда, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бунақа ҳимоявий услуб нафақат биз каби ёш жамоага, балки кучли жамоаларга ҳам қийинчилик туғдиради.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика