RU

Последние новости

19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  3 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  5 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0

Тимур Кападзе: "Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради" Новости

Тимур Кападзе: "Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.





"Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради. Ажойиб муҳит ва майдонни алоҳида айтиб ўтиш жоиз. "Насаф" Ўзбекистоннинг ҳар томонлама кучли жамоаси ҳисобланади. Буни бугун ҳам исботлашди. Футболчилар яхши ҳаракат қилди. Тезкор гол қайсидир маънода режаларимизни ўзгартириб юборди. Шунга қарамай йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди",- дейди Тимур Кападзе. 

- Олимпия терма жамоамизнинг асосини шу жамоа футболчилари ташкил қилади. Уларнинг ўйин амалиётига эга бўлгани фойда келтиряптими?

- Ўйин амалиёти мунтазам берилиб келиняпти. Лекин халқаро мусобақадаги тажрибани ҳеч қаерда ололмайсиз. U-23 Осиё кубогида футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортди. Кўриниб турибди, футболчилар ўсишга эришишди.  

- "Олимпик" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Биринчи мақсадимиз футболчиларни ўсишига ёрдам бериш. Шу орқали терма жамоага улар муносиб бўлишлари керак.  Албатта ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Бунинг учун тактик, жисмоний умуман ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз. Уларга раҳмат айтаман. 

- Финалдан кейин руҳий томондан тикланиш қандай кечди?

- Бу мағлубиятни фақат иш орқали эсдан чиқариш мумкин. Ҳозир буни ўйлаб сиқиладиган пайт эмас. Бу гапни футболчиларга ҳам айтдим, дея оламан. Биз янада кучли бўлишимиз лозим. Машғулотлар, меҳнат орқали бунга эришиш мумкин. Стадиондаги мухлисларнинг кўз ёшларини кўриб ўшанда мен ҳам таъсирландим. Ғалаба тортиқ қилмоқчи эдик. 

- Суперлигада чемпионлик йўлидаги кураш ҳақида нима дея оласиз?

- Турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, жамоалар жуда зич жойлашган. Жон сақлаш ва чемпионлик учун рақобат катта. Иккинчи даврада кўп нарса ҳал бўлади. Фаворит йўқ, биргина очко жамоаларнинг ўрнига таъсир қилиши мумкин.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика