RU

Последние новости

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  28 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  29 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Тимур Кападзе: "Ўзим ҳам майдонда бўлганимда, гол уришим мумкин эди" Новости

Тимур Кападзе: "Ўзим ҳам майдонда бўлганимда, гол уришим мумкин эди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

"Биринчи навбатда "Олимпик" футболчиларини, шунингдек, учрашувга ташриф буюрган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин осон бўлмади. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Рақиб кучли эканлигини билардик, шунга қарамасдан, шогирдларим муносиб ўйин намойиш этди. Менимча, бугун ғалабага ҳақли эдик. 

- Муҳаммадазиз Иброҳимов четлатиш туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Унинг ўрнини Отабек Жўрақузиев билан тўлдирдингизми?

- Бугун тўрт нафар номинал ҳужумчи билан майдонга чиқдик, бироқ қай бири бўлса ҳам вазиятга қараб Иброҳимнинг нуқтасини тўлдириши керак эди. Умуман олганда, икки ярим ҳимоячи билан ўйнадик. Рақибдан келиб чиқсак, танлаган тактикамиз бугунги ўйинга мос эди. Бугун танланган таркиб ҳам, тактика ҳам ўзини оқлади.

- Абубакр Ризо Турдиалиев қачон сафга қайтади?

- Унинг сафга қайтиши учун 20-25 кун вақт керак, сабаби унда дарз кетиш ҳолати аниқланган ва яқинда операция бўлди. Ҳозир у юришни бошлаган. 10-15 кундан сўнг секин ҳаракат қилишни бошлайди.

- Суперлиганинг ҳар бир ўйинида "Олимпик" биринчи рақам остида ўйнади. Халқаро майдонларда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга ҳам тўғри келади. Масалан, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги финалида шундай тактикада ўйнаб, панд еганди. Баъзи ўйинларда бу услуб "Олимпик"га ҳам панд бермайдими?

- Биз кучимиз етгунча, ҳаракат қиляпмиз. Рақиб босим ўтказса, ҳимояланишга тўғри келади. Лекин кўрганингиздек, йигитлар тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Рақибга деярли имконият бермаяпти. Тўғри, биз рақибга қараганда кўпроқ имкониятга эга бўляпмиз, бироқ баъзида йигитларга нимадир етишмаяпти, акс ҳолда, кўпроқ ғалабаларга эришган бўлардик. Менинг вазифам — уларни ўйинга тайёрлаш, қолганини футболчилар бажаришади. Эҳтимол, ўзим ҳам баъзи вазиятларда иштирок этганимда, гол уришим мумкин эди. Ўйлашимча, ҳаммаси жойида. 

- Машҳур шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов "Чемпион қайси жамоа бўлишини билмадим, лекин уни тақвим аниқлаб бериши мумкин", деб айтганди...

- Чиндан ҳам тақвим зич жойлашган. Охирги учрашувлар кўп нарсани ҳал қилади. Олдинда "Навбаҳор", "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Ҳар бир жамоа учун қийин ўйинлар бўлиб ўтяпти. Асосийси — биз тўғри йўлдамиз", деди Кападзе.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика