RU

Последние новости

17:30"Астон Вилла" - "Манчестер Сити"  6 16:59"Локомотив" 4 клубдан пул талаб қилмоқда  4 16:21Эшитдик-да! "Металлург"нинг Суперлигадаги ўрнини "Олимпик" эгаллайди  9 16:06"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди  6 15:43"Бунёдкор" 2025 йилги мавсумни ўз стадионида бошлайдими?  0 15:30Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   25 15:12"Барселона" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 14:59Погбанинг "Сити"га ўтиши ростми?  4 14:30Клублар қишки трансфер ойнасига тайёрланишмоқда  1 13:58Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ"  6 13:26РФИ бош котиби: "Кўпчилик Россиянинг қайтишига рози"  4 13:15Шаҳбоз Жўрабеков: "Жароҳатлар сабаб "Бунёдкор"да тўлиқ ўзимни кўрсата олмадим, 2025 йилдан эса умидим катта"  4 12:41Сане ўз келажагини қаерда кўряпти?  3 12:37"Барселона" афсоналари "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Вильяда хет-трик, Оуэнда дубль  29 12:25ПСЖ Осимхен билан боғланди ва уни ижарага олиши мумкин, аммо...  1

Тимур Кападзе: "Ўз клубида етарлича ўйин амалиёти ололмаётган U-20 терма жамоаси йигитларини "Олимпик"га таклиф қилиб, жамоани кучайтирамиз" Новости

Тимур Кападзе: "Ўз клубида етарлича ўйин амалиёти ололмаётган U-20 терма жамоаси йигитларини "Олимпик"га таклиф қилиб, жамоани кучайтирамиз"

Бугун Coca Cola Суперлигаси қолдирилган 8-турдан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Дуранг бўлди. Ҳисобда олдинда эдик. Ғалати гол ўтказиб юбордик. Нимелини айёрлиги десак ҳам бўлади. Бугун уни яхши қўриқладик, бироқ ўша вазиятда у ҳал қилиб кетди. Шундай бўлиши керак экан. Биринчи даврада камчиликлар кўзга ташланди. Тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. Энди кичик таътилга чиқамиз. Иккинчи даврада йўқотилган очколарни ўрнини тўлдирамиз. Бу футбол. Бугун яхши ўйин бўлди, ҳаво ҳам анча иссиқ бўлди. Шунга қарамай, икки жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди.

-  Жасур Жалолиддинов сариқ карточка олган вазиятда ҳакам ВАР орқали қизил карточка ҳам кўрсатиши мумкин эди. Умуман олганда, Жасур Суперлигадаги энг кўп карточка олаётган футболчилардан бирига айланиб қолмоқда. У ичидаги агрессияни енгиб ўтишига нима етишмаяпти деб ўйлайсиз? Жалолиддинов майдонга тушмаган ўйинларда жамоа керакли очколарни йўқотмоқда...

- Жасур иккинчи турда қизил карточка олди ва шундан сўнг ўзини қўлга олди. Тўғри, сариқ карточкалар сабаб ҳам битта ўйинни ўтказиб юборди. Лекин бу футбол, эмоцияларга бой ўйин. Бугун ҳам ўша вазиятда тўпга ўйнашга ҳаракат қилди. Майдондаги ҳароратни биз сезмаймиз. Бундай ҳолатларда ўйинчи барибир ўзини тута билиши керак. 

- Биринчи таймда "Олимпик" "Сурхон"га ўйин бермади. Айниқса, майдон марказида "Олимпик" ўйинчилар жуда кўп эди. "Сурхон" бу вазиятда узун тўплар билан ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда вазият бироз ўзгарди. Умуман олганда "Сурхон"га қарши нимага асосланиб таёргарлик кўрдингиз?

- "Сурхон" одатда узун тўплар билан ўйнайди. Тўп учун курашишади ва иккинчи тўпда узун узатмалар амалга оширилади. Биз "Сурхон"нинг ўйинларини кўрганимизда улар охирги уч ўйинда шундай ҳаракат қилишганини кўрдик. Бугун ҳам рақиб асосан узун тўпларга таянди. Нимелига узатма берилади, у тўп учун кураш олиб бориб, нимадир қилишга интилади. Иккинчи бўлимда бироз вазият ўзгарди. Бугун биз ўша узун тўпларни манзилига етиб бормаслигига ҳаракат қилдик. Шу билан бирга, прессинг амалга оширдик. Ҳимоячиларимиз деряли ҳамма узатмаларни қайтаришга эришишди. Биз бунга тайёргарлик кўргандик. 

- Отабек Жўрақўзиев "Олимпик" жамоаси етакчиси саналади. Лекин охирги турларда биз ўша Отабекни кўрмаяпмиз. Бугун ҳам 45 дақиқада у деярли ҳеч нима қила олмади ва сиз уни ўзгартирдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Отабекда жароҳат бор. Бу муаамо аввалроқ ҳам бор эди. Терма жамоа йиғинида бу жароҳат бироз оғирлашди. Бугун ҳам ўша мушаклардаги жароҳат ўйнашга бермади. Ўзи бизда захира билан муаммолар бор. Жияновнинг кетгани ҳам бизга охирги икки турда панд берди. У бўлганда кўп вазиятда яхшироқ фойдаланарди. Захира торлиги сабаб Отабекни майдонга туширдик. Биринчи бўлимдан сўнг жароҳат ўйнашга бермаганлиги сабаб уни алмаштирдик. Отабекнинг ўрнига тушган Муҳаммад ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Олдинги чизиқда ҳужумда ўйинни кучайтирадиган ўйинчиларимиз бўлганда яхшироқ ҳаракат қилардик. Ҳаво иссиқ, "Сурхон" ҳам яхши ўйнади. Охиргача кураш олиб бордик. Сўнгги сонияларда ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ, бу насиб қилмади.

- Осиё кубоги ва ФИФА доирасидаги турнирлар нафақат футболчилар учун, балки мураббийлар учун ҳам реклама вазифасини бажариши мумкин. Сиз кейинги Осиё чемпионати ва Олимпияда саралашларидан сўнг чет элдан таклиф тушса, сиз бу таклифларни қабул қилишингиз мумкинми?

- Буни вақт кўрсатади. Аввало, Осиё чемпионатига йўлланма олишимиз керак. Кейин у ерда Олимпияда йўлланмасини қўлга киритишимиз лозим. Ундан кейин эса Олимпияда олтин медалини юртимизга олиб келишга ҳаракат қилишимиз керак. Шунда бизнинг бу ердаги вазифамиз тугайди. Ҳозир бу гапларга эрта. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

- Жамоада захира тор эканлигини таъкидлаб ўтдингиз. Қишда жамоага 10 та футболчи келди ва шунча футболчи клубдан кетди. Янги ўйинчилардан фақат иккита марказий ҳимоячи майдонга тушмоқда. Қолганлар эса умуман ўйнашмаяпти. Ёзда жамоада катта ўзгариш бўлишини кутишимиз мумкинми?

- Албатта, ўзгариш бўлади. Қишда 2003 йилларда туғилган йигитлардан вариантларимиз бор эди, аммо уларда Осиё кубогида ҳаракат қилишди. Ундан кейин эса Жаҳон чемпионати ўтказилди. Шу сабаб, ўша рўйхатимдаги йигитларнинг ўрнига бошқа ўйинчиларни таклиф қилдим. Уларга имконият бердим. Кимдир ўсди, кимдир буни уддалай олмади. Имкониятдан фойдалана олмаган йигитлар жамоаларига қайтишади. Осиё кубогида ўзини кўрсатган йигитлардан жамоасида етарлича ўйин амалиёти ололмаётганларини "Олимпик"га таклиф қилиб, жамоани кучайтирамиз. Уларни ушбу жамоада бирлаштириб, "Олимпик"ни кучлироқ қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика