RU

Последние новости

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  99 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Тимур Кападзе: "Олимпия" сафида яхши футболчилар бор экан" Новости

Тимур Кападзе: "Олимпия" сафида яхши футболчилар бор экан"

"Олимпик" ҳамда "Олимпия" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-тур ўйинидан (3:0) сўнг мезбон жамоа устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе: "Жамоамизни ғалаба билан табриклайман. Иккала жамоа яхши ҳаракат қилди. Ёмғир ўйинга бироз таъсир қилди деб ўйлайман, аммо иккала томон ҳам футболдан завқ олди деб ўйлайман. Бугунги баҳсда 3тадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. "Олимпия" сафида яхши футболчилар бор экан. Улар жамоа бўлиб яхши ҳаракат қилишди. Биз эса навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Рақиб футболчилари анча кичик, шогирдларингизни бу баҳсга қандай тайёрладингиз?

- "Олимпия" "Навбаҳор" билан яхши ўйин кўрсатишди, бугун ҳам шундай бўлади деб ўйладик. Рақибга паст баҳо бермаслик керак. Имкониятимиз даражасида ўйнадик. Бизнинг ва уларнинг вазифаси бошқа. "Олимпия"да мотивация катта бўлишини, ўзини кўрсатишга уринишини тушиниб турган эдик. Кимдадир ўзига ҳаддан ташқари ишонч бўлгандир, лекин рақибга паст баҳо берганимиз йўқ.

Ҳа, баъзи жойларда тўпни кўп ушлаб қолиб, хатоларга йўл қўйдик. Ўйинни хотиржам ўтказсак бўларди, бироқ йигитлар бироз шошишди ёки ноодатий паслар беришга уринишди. Ўйин биз ва рақиб учун фойдали бўлди. Чунки "Олимпия" бошқача ҳимояланди - ҳимояга тўлиқ ётиб олмай, иккинчи зонада кутиб олишди. Шу сабабли бизда пас бериш учун ҳудудлар пайдо бўлди.

- "Олимпия" сафида яхши футболчилар бор дедингиз, улардан бирортасини "Олимпик" сафига қўшиб олиш ниятингиз борми?

- Нафақат "Олимпия", бошқа жойлардаги иқтидорли йигитларга ҳам имконият берса бўлади. Ҳаммага бир хил қараймиз. Уларнинг асосий футболчилари терма жамоа сафида. Агар яхши йигитлар бўлса синаб кўрамиз. Бу борада Одил Аҳмедов билан келиша оламиз деб ўйлайман.

- Май ойида жамоангизни "Нефтчи" ва "Навбаҳор"га қарши икки оғир ўйинлар кутиб турибди. Бу тўқнашувларга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

- Бугундан тайёргарлик кўришни бошлаймиз. "Олимпия"га қарши баҳсни тайёргарлик эмас, ўйин амалиёти деган бўлардим. Йигитлар билан бизни иккита муҳим ўйин кутиб турганини муҳокама қилган эдик. Эртага тикланиш, 2 кун эса "Нефтчи" билан баҳсга тайёрланамиз. Улар нима қилишини тахминан биламиз. Кўрамиз, ўша куни қандай ўйин намойиш этарканмиз.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика