RU

Последние новости

17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  2 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  6 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  16 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  2

Тимур Кападзе: "Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради" Новости

Тимур Кападзе: "Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" (1:1) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли учрашув бўлди. "Шўртан" яхши мураббий ва футболчиларга эга жамоа. Бу ерда ҳар доим футбол муҳити ҳукмронлик суради. Стадион ва майдон ҳам бунга муносиб. Чиройли ва қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Дуранг ўйнаб, кейинги босқичга чиқдик. Бундан хурсандмиз.

- "Олимпик" руҳий жиҳатдан ўйин бошиданоқ "Шўртан"ни ютиб бўлгандек ҳаракатланди. Жамоа шуни ҳисобига гол ўтказиб юбордими?

- "Шўртан" қарши ҳужумда ҳаракат қилди ва табиийки, имкониятидан фойдаланди. Улар қарши ҳужумда бизни жазолашга уринишди. Такрорий ҳолатни кўриб чиқишимиз керак, кейин ким қаерда хато қилгани бўйича хулоса чиқарамиз. Умуман олганда, "Шўртан"нинг режаси амалга ошди.

- Жамоангиз тезкор ўйин кўрсатади. Аммо футболчиларингиз тўқнашувларда овоз чиқариб йиқилишади. Бу машғулот жараёнида йўлга қўйилганми?

-  Йўқ, бу машғулотларда ишлаб чиқилмайди. Балки бу оғриқни ҳис этгандандир. Улар ҳали ёш. Ўйлайманки, бу вақти келиб йўқолиб боради. Бунга ҳакамлар ҳам йўл қўймаслиги лозим. Ҳакамлар ҳар бир бақиришга ҳуштак чалмасликлари жоиз. Агар қоидадан ташқарига чиқилмаса, бунга эътибор бермасликлари ва ўйнашга беришлари керак. 

- Натижа баҳсга мос бўлдими?

- Ғалаба учун келгандик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари, "Шўртан" ҳам яхши ҳимояланди. Натижага тўхталсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди.

- Учрашув огоҳлантиришларга бой бўлди, ўйин якунида четлатиш ҳам кузатилди. Мутахассис сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради. Чунки икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилди. Кўп курашлар бўлгани учун огоҳлантиришлар ҳам кўпайиб кетди. Бу нормал ҳолат, менимча. 

- "Олимпик" ўтган ўйинда "Турон"ни йирик ҳисобда (5:1 – таҳр.) мағлуб этганди. Мураббий сифатида "Шўртан" билан баҳсда нимадан қийналдингиз? 

- "Турон" билан ўйинда бўшлиқлардан унумли фойдаландик. "Шўртан" эса бўшлиқ қолдирмади ва зич ҳимояланди. Йигитларимиз ҳали ёш, маҳорат, тажриба ва техник тарафлама қийналишмоқда. Албатта, улар шу каби ўйинлар орқали ўсиб боришади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика