Тиаго Безерра: "Йиғинларда жамоавий аҳиллик ошади"
09 янв 2018 12:13
Новости
Тиаго Безерра: "Йиғинларда жамоавий аҳиллик ошади"
- Машғулотлар яхши ўтмоқда. Айни кунларда жисмоний ва тактик тарафдан кўп ишлаяпмиз. Янги мавсумга тайёргарлик вақти жуда муҳим давр. Ҳар куни 2 маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Яхши ҳолатга кириб олиш учун меҳнат қилиш даркор. Таътилдан кейин машғулотга қайтиш қийин, аммо бу ўта муҳим палла. Йиғинларда ўйинчилар бир-бирини яхшироқ ўрганади ва тушунишни бошлайди, жамоавий аҳиллик ошади. Мураббийни ҳам янада яқиндан биламиз, услубига яхшироқ кўникамиз. Янги футболчилар жамоага мослашиши жараёнини ўтайди. Шу сабабли йиғинлар жамоага катта ёрдам беради.
Биринчи назорат ўйини қийин кечди, чунки анча вақт учрашувларда майдонга тушмадик. Ўйин суръатига қайтиш бошида қийин кечади. Тайёргарлигимиз 30 январда ўтадиган Чемпионлар лигаси беллашувига қаратилган. Унга яхши ҳолатда етиб боришга интиламиз, - дейди Безерра.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии