“Терма жамоамизда жароҳатлар борлиги ёмон, бироқ бу нарса бизнинг ўйинимизга таьсир кўрсатмаслиги лозим”
03 фев 2024 12:45
Новости
“Терма жамоамизда жароҳатлар борлиги ёмон, бироқ бу нарса бизнинг ўйинимизга таьсир кўрсатмаслиги лозим”
Терма жамоамиз собиқ футболчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоасида жароҳатлар кўпайиб кетгани ҳақида фикр билдирди.
“Бу жуда ҳам нохуш ҳолат. Жароҳат футболнинг бир қисми. Бундан қочиб, қутилиб бўлмайди. Жамоамизнинг бир қатор етакчилари Осиё чемпионатидан аввал ва турнир давомида жароҳат олишди. Бироқ бу футбол. Таркибимизда уларни босадиган футболчилар бор деб ўйлайман, бу турнирга юртимизнинг энг яхшилари етиб келди. Бунга мисол: Диёр Холматов. У аввалги ўйинда барчасини кўрсатиб берди. Жароҳатлар борлиги ёмон, бироқ бу нарса бизнинг ўйинимизга тасир кўрсатмаслиги лозим”, — деди Аҳмедов.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии