RU

Последние новости

23:14ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  1 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  7 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  4 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  4 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  120 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3

Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати Новости

Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати

Июнь ойи қувончли бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Кўпчиликнинг эътибори бизда бўлди, мундиал билан табриклаганлар ҳам кўп эди. Албатта, Жаҳон чемпионати пайтида Ўзбекистон терма жамоасига эътибор алоҳида бўлади. Эътиборни аввало Осиё, шунингдек қўшни республикалар ҳамда МДҲнинг бошқа давлатлари ҳам қаратади.

Бизни кузатиш ёздан бошланган десак муболаға бўлмайди. Эндиликда ҳар бир қадамимизни кузатишяпти. Терма жамоа бошқарувига илгари ким келмасин четдан реакция ҳозиргидек юқори бўлмасди. Лекин яқинда Фабио Каннаваронинг бош мураббий этиб тайинланишига ҳамма ўз фикрини билдирди. Бу ҳам эътибор юқорилигидан.

Терма жамоа ЖЧга чиқди, лекин бу олий мақсад бўлиб қолиши керак эмас. Олий мақсад бу - мунтазам яхши ўйин кўрсатадиган терма жамоани шакллантириш, Ўзбекистон бўйлаб футбол инфратузилмасини кўтариш, олий мақсад бу - профессионал клублар сонини ошириш бўлиши керак.

Равшан Эрматов тўғри айтди: "Биз бир марта Жаҳон чемпионатига чиқиб, кейин "йўқолиб" қолишни эмас, балки ҳар доим мундиалга борадиган терма жамоага эга бўлишни хоҳлаймиз. Бунинг учун эса янада кўп меҳнат қилишга тўғри келади".

Лекин бир нарсани унутмайлик, терма жамоани кучайтириш аввало клубларга боғлиқ. Чунки клуб футболчи чиқариб бермаса терма жамоа шаклланмайди. Терма жамоага мос равишда клублар ҳам ҳаракат қилиши ва ўзи иштирок этаётган мусобақаларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши лозим.

"НАСАФ"
Масалан, бу йил "Насаф" Элит ОЧЛда, "Андижон" ОЧЛ 2да қатнашяпти. Афсуски, иккала клубимиз ҳам ҳали халқаро майдонларда ғалаба қозонгани йўқ. "Насаф" Элитда учта ўйин ўтказиб, учаласида ҳам имкониятни бой берди. Тўғри, биринчи иккита ўйиндаги рақиблар кучли эди: Саудия Арабистонининг икки етакчи клуби - "Ал Аҳли" ва "Ал Ҳилол". Ҳар иккала жамоа билан ўйин осон бўлмади ва "Насаф" 2:4, 2:3 ҳисобларида мағлуб бўлди.

Лекин кечаги рақиб - Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси ўйнаса бўладиган рақиб эди. Аммо "Насаф" 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Курашсиз ўйинни бой берди. Рақиб майдонда худди боғда сайр қилгандек юрди. Жуда ғалати кўринди. Элит ОЧЛда ўйнаш ҳаммага насиб этавермайди, ўзи бор-йўғи 12та клуб қатнашади. Бас шундай экан, майли ютқазса ҳам жон-жаҳди билан курашиш керак эмасми?

Учта ўйинда урилган гол: 5та, ўтказилгани 11та. Учта ўйинда 11та гол ўтказиш - даҳшат. Рақиблар хоҳлаган ишини қиляпти. "Насаф" эса афсуски, ҳаммага "калтакбоп бола" ролини ўйнаб беряпти. "Насаф" 4-турни ўз майдонида "Ал Ваҳда"га қарши ўтказади. Агар бу ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олмаса, бемалол Элит ОЧЛ билан хайрлашса бўлаверади.

"АНДИЖОН"
Ўз тарихида илк бор нуфузли мусобақада қатнашаётган "Андижон" жамоасининг ҳолати эса ҳаминқадар. На ютяпти, на ютқазяпти, на гол урди, на ўтказди. Бунгача иккита ўйин ва иккаласи ҳам 0:0. "Андижон" бугун гуруҳ пешқадами - Баҳрайннинг "Ал Халдия" клубини қабул қилади. Бу жамоа 2024/25 йилги мавсум Қирол Кубогини қўлга киритиб, ОЧЛ 2 йўлланмасига эга чиққан.

"Ал Халдия" - футбол ўйнаса бўладиган жамоа. 1 октябрь куни ўз майдонида "Арқадағ"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг миллий чемпионат доирасида иккита учрашувда майдонга тушиб, 3:1 ва 4:0 ҳисобларида зафар қучди. Ўз чемпионатида 5та турдан кейин 9 очко билан 5-ўринда бормоқда.

"Андижон"нинг энг устун томони ўз майдонида ўйнаши ва катта державага эга мухлислар қўллаб-қувватлаши. Бугун "Бобур Арена" яна "ёнади". Мухлислик супер бўлишини тахмин қилиш қийин эмас, лекин ўйин ҳам шунга яраша бўлиши керак. "Андижон"  учун ғалаба қозонадиган пайт келди.

Юқорида айтиб ўтганимиз, терма жамоа Жаҳон чемпионатига чиққан йили ҳаммаси зўр бўлиши керак. Ҳозир барчанинг эътибори халқаро майдонларга қаратилган. Футболчилар олдида ҳам кам вақт қоляпти. Зеро халқаро ўйинларда ўзини кўрсатиш - терма жамоа эшиги очилишини билдиради. Бу эса ўз навбатида Каннаваро ишини ҳам енгиллаштиради. Мақтов давомли бўлиши учун "Насаф" ва "Андижон" ОФК мусобақаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиши лозим деб ўйлаймиз.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Комментарии

+5   
22 окт 15:46:14
Azamat Turgunov
Xorvatiya, Belgiya, Gollandiya, Portugaliya shula yónalishidan keturganimiz yaxshi chempionati órtacha termalari kuchli. Klublari deyarli xich narsa yutmidi lekin termalarini dunyo tan oladi kuchliligini.. qimmat legionerla dip pul ketqizish keremas usha pulli yarmini akademiyaga ishlatib chetga sotishimiz kere yaxshi tarbiyalab
+3   
22 окт 15:42:25
Tolqinjon Aliyev
КЕЧАГИ НАСАФНИ УЙИНИ УМУМАН 0 ГА ТЕНГ БУЛДИ , ЖАМОА ХАР ЖАБХАДА РАКИБИГА БОЙ БЕРДИ ВА КУРАШМАДИ . ХЕЧ БУЛМАСА МУХЛИСЛАР УЧУН ХАМ ЯХШИ УЙНАМАДИ , ХИМОЯ, ЯРИМ ХИМОЯ ВА ХУЖУМ УЗИЛИБ КОЛДИ БУ ХОЛАТЛАРНИ ЖАМОА КАЙТА КУРИБ ЧИКИШИ КЕАРАК . БИЗ МУХЛИСЛАР ЧИРОЙЛИ УЙИНЛАР КУТУБ КОЛАМИЗ.
+2   
22 окт 17:08:35
Уткир Рузиев
Спорт журналистларни футболмиздаги муаммоларни айтолмаса футбол рахбарлари коррупция га ботиб кетган бу́лса футбол академияларда талантларни излаб топиб у́китмаса ва хоказо муаммолар эээ биз хакикий футбол дан узокдамиз
+2   
22 окт 16:21:15
Фарход
Бизни футбол оз булсаям кучайган, жуда оз , колган чемпионатлар анча кучайган , хар томонлама, . , бизда 1-чи муаммо судьялар, ишни шундан бошлаш керак, ,2-чи муаммо уйинчиларн 1 йиллик шартнома тузилиши. ( квота урнатиш керак масалан 32-33 ёшдан юкори булганларга рухсат бериш ) кароче ёзай десам куп, лекин бэ фойда. Хозирда мировой ареналарда факатгина '"Пахтакор'" клуби бэмалол уйнай олади ( негатив булиши аник, уйин билан уйин, турнир билан турнир фарк килади)
+2   
22 окт 15:29:56
Sh.
Муаллифни постга мавзу ўлароқ қўйган гапи ғалати шахсан мен учун. Ички чемпионати топ-5 деб аталадиган давлатлар миллий ТЖлари ҳам ЖЧ ёки ЕЧдан мосуво қолишади баъзан, уни ғалати деса бўлади. Мундиал йўлланмасини ўз кучимиз билан қўлга киритдикми бўлди-да. Мундиалдан мабодо шарманда бўлиб қайтсак ҳам ҳеч ғалати иш бўлмайди.
+2   
22 окт 15:24:36
Aziz
Андижон? Канака умид ойин умуман йогу ози чемпионатда кучли жамоа команан
+2   
22 окт 15:00:41
Nizam real chik 4-2
Терма жаровни 80 фовизм лигеонерлар болса чемпионатни кучини курябмиз барбир катта пуллар кирмас экан клублар кучаймайди еки хусусийлаштириш кк клубларни
+1   
22 окт 17:16:53
Озод Ачилов
Клубларимиз қиммат легионерларни олиб келгандан кўра, академиясига эътибор бериб, футболчи етказадиган фабрикага айланиши керак. Футболчи сотиб олишдан кўра, сотишни йўлга қўйса албатта бундан фақат клуб ютади. Терма жамоамиз ҳар доим легионерлар билан кучли бўлган, ички чемпионат орқали термани ривожлантириш қийин. Агар талантларни топиб, уларни тарбиялаб яхши пулга сотса, клуб ҳам пуллик бўлади, легионерлар ҳисобига терма жамоа ҳам шаклланади.
+1   
22 окт 17:16:31
Жахонгир-9
Насаф кубок голиби сифатида ОСЛ да уйнаган вактлари бундан анча яхши уйнар эди.Геваркан уйнаган давларни эсга олайлик.Уйида араб жамоаларини куп холда ютар эди.Хозирги кундаги насафни ман танийолмаяпман.Жамоа умуман уйнамай куйган.Химояни ку гапирмаса хам булади.Тезда жамоани яшартириш ва четдан хужумда лигионер олиб келиш керак токи У жамоани оркасидан етаклаши керак.Тезда Химоядаги лардан ЭшмуродоВ,Голбан,Алибек,ларни жовобини бериб Урнига ёшрок шижоаткор уйинчилар билан тулдириш керак.
+1   
22 окт 16:41:55
Faxriddin
1млн долларга 200,300млн доллар тугри келадими хайри .каллани Сал ишлатиш керак.пахтакор,локо, бунёдкорлар катта катта чичган пайтлар каерда эдинг.
+1   
22 окт 16:39:13
Neuling
Nimasi g'alati? Sabab oddiy Uzb ichida nafaqat futbol, balki hamma soha chirib tamom bo‘lgan. Uzb JCHga chiqishi sababi 4-5 ta sifatli legionerlarimiz va 48 talik yo‘llanma. Har qaysi sohaga qaramang chetga chiqib ketganlar ko‘pchiligi juda kuchli mutaxassislardir, futbolchilar ham shular qatorida.
+1   
22 окт 16:29:18
Baxtigali Adilov
Саудия клублари кучайди термаси эмас.Англия клублари кучайди термаси эмас.германия клублари кучли эмас термасиям хозир зор эмас.бунга мисол куп.хаммасига вакт керак.клубларимиз кучайишига куп вакт керак.биз саудия булолмаймиз,хитой хам чираниб курди.ухшамади.аста аста кадам босамиз...
+1   
22 окт 15:53:36
Dilshod Zakirov
Ракобат йук футболимизда факат Пахтакор ва Насаф, энди Нефтчи ва Динамо кушилди узгариш булар хар холда буни кутамиз, Узбекистон футболини янги даражага чикиш даври келди, буни Нефтчи бошлаб беради иншааллох, агар чемпион булса иншааллох
+1   
22 окт 15:33:46
Rustam Yuldashev
Журналист учун тахлил килиб узича макола чикариш осон лекин суперлигада муаммолар жуда куп буларни факат клублар ичида юрган одамлар жуда яхши билади термага асосий ишни у ерда легионерларимиз бажариб беришди сабаби улар ракобатдош ва юкори савиядаги чемпионатларда туп суришади шу сабабли улар яхши спорт формасида ,бизнинг суперлигамиз хакида эса ундай деб булмайди мажбуран суперлига олиб чикилган савияни ер билан бир килишди очко улашувчи жамоалар купайди
+1   
22 окт 15:23:16
Aziz
Ответ на комментарий пользователя Baxtiyor
Халқаро ўйинларда Насаф доимо нол. Ўзбекистон жамоаларига кучи етади холос.
Кулубларни Бори шу чемпионатам жуда слабый одами коргиси кемиди ойинлани марказий осийода кучли чемпинатмиз осийода эса ...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика