RU

Последние новости

18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  12 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2

Терма жамоа дебютанти Диёр Холматов - Терма жамоага биринчи чақируви, ёш футболчиларимиздаги ҳаяжон, отаси берган маслаҳат ва Осиё кубогидаги режалари ҳақида гапирди Новости

Терма жамоа дебютанти Диёр Холматов - Терма жамоага биринчи чақируви, ёш футболчиларимиздаги ҳаяжон, отаси берган маслаҳат ва Осиё кубогидаги режалари ҳақида гапирди

Терма жамоамиз сафидаги иқтидорли футболчи - Диёр Холматов, Сурия терма жамоасига қарши кечадиган учрашувдан олдин сайтимизга интервью берди

- Терма жамоага биринчи чақирувингиздаёқ Осиё кубогидек катта турнирга йўл олдингиз. Осиё кубоги учун якуний таркиб эълон қилинганидан сўнг биринчи бўлиб нима ҳақида ўйладингиз? 

- Барча мухлисларга салом. Осиё кубоги мен учун олдинга ташланган яна бир қадам. Фаолиятимда янги босқичга қадам қўйдим. Турнирга тайёргарлик кўришда давом этаман.

- Терма жамоага илк чақирувингиз ҳақида қаердан билдингиз?

- Чақирув ҳақида билган вақтим “Ал-Айн”да эдим. “Пахтакор” билан чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувга тайёргарлик кўраётган эдик. Йигитлар менга терма жамоага чақирилганимни айтишди ва биз жуда хурсанд бўлдик. 

- Отангиз (Акмал Холматов) Осиё кубогига боришингизни билганидан сўнг сиз билан суҳбатлашдими? Балки қандайдир маслаҳат бергандирлар? 

- Ҳа, Дадам менга хар доим такрорлаган гапларини айтдилар. Ҳеч нимадан қўрқмаслик, тинимсиз меҳнат қилиш ва барчасини исботлаш. Ўзимни кўрсатиш учун имконият ўз қўлимда эканлигини яна бир бор такрорладилар. Дадам мен учун катта намуна футболда ва ҳаётда ҳам.

- Сизнинг позициянгизда терма жамоа сафида жуда катта рақобат. Ушбу турнирда Сречко Катанец сизга имконият беришига ишонасизми?

- Бош мураббий мени жалб этган бўлса демак у менга ишонмоқда. Мен ўзим ишимни бажаришда давом этаман ва ўз потенциалимни исботлашда давом этаман. Сўнги қарорни эса бош мураббий қабул қилади.

- Отабек Шукуров, Сайфиев ва Искандеров каби тажрибали футболчилар бундай катта мусобақаларда кўп маротаба иштирок этишган. Уларга ушбу ҳолатлар таниш, аммо сиз ва терма жамоага жалб этилган бир нечта ёш футболчиларда ушбу жараён қандай кечмоқда? Биринчи Осиё кубоги, дастлабки минтақавий мусобақа. Ҳаяжон борми? Босим қанчалик кучли эканлигини ҳис этяпсизми?

- Ҳаяжон бўлади албатта, аммо майдонга тушган вақтим ҳаяжон йўқолади ва ҳар куни қилиб юрган ишимни бажараман. Майдонда ҳаракат қилаётган вақтим ўзимга ишонч ошади. Менимча ҳаяжон ва босим ҳар бир инсонда бор, ҳатто Месси ва Роналдуда ҳам. Ҳаяжонни ҳис этиш аксинча яхши.

- Эртанги учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Эртага дастлабки ўйинимиз Сурия терма жамоасига қарши. Рақибни ўрганиб чиқдик, ўзимиз ҳам тайёрмиз. Эртага мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика