RU

Последние новости

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  1 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  7 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Темурхўжа Абдухолиқов Хорватия чемпионати совриндори Новости

Темурхўжа Абдухолиқов Хорватия чемпионати совриндори

Ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов январь ойида Хорватия олий лигаси иштирокчиси "Хайдук" клуби билан шартнома тузганди.
Куни кеча Хорватия олий лигасининг 34-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Хайдук" ўз майдонида "Истра 1961" клубини қабул қилиб мағлуб бўлди - 0:1. Баҳсда Абдухолиқов 90 дақиқа ҳаракат қилди. Айни пайтда "Хайдук" 59 очко билан мусобақа жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. Эътиборлиси клуб қолган икки турда қандай натижа қайд эътилишидан қатъий назар учинчи ўринда қолади. Иккинчи ўриндаги "Риека" ҳисобида 67 очко бор, тўртинчи поғонадаги "Сплит" ҳисобида 51 очко мавжуд.

Шундай қилиб Темурхўжа Абдухолиқов "Хайдук"даги илк мавсумида Хорватия чемпионати бронза медали соҳибига айланди. Клуб кейинги мавсумда Европа лигаси иккинчи саралаш босқичидан иштирок эта бошлайди.

"Хайдук" 11 май куни ўз уйида "Осиек"ни қабул қилади. Сўнгги турда 17 май куни амалдаги мамлакат чемпиони ҳисобланган Загребнинг "Динамо" клуби меҳмони бўлади.

"Хайдук" - "Истра 1961" 0:1
Гол:
Радонич 63.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика