Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?
27 окт 13:29
Новости
Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?
"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида тажрибали ҳуҳужмчи Темурхўжа Абдухолиқов иштирок этди.
"Бунёдкор" футболчиси ўзбек футболи афсоналаридан қайсиларига меҳр қўйганини айтиб берди.
"Гол урадиган ҳамма ҳужумчилар ёқарди. Масалан, бош билан яхши ўйнайдиган Зафар Холмуродов, ностандарт қарорлар қабул қиладиган Александр Гейнрих, Анвар Бердиев майдонга тушса, гол урарди.
Бош билан зўр ўйин кўрсатадиган Холмуродовга роса ҳавасим келарди. Масалан, Гейнрих бундай ўйнолмасди. У алдаб ўйнашга ихтисослашган эди. Анвар Бердиевнинг зарбалари зўр бўлган. Зайниддин Тожиев бақувват ҳужумчи эди, ҳимоячларни бемалол алдаб ўтарди. Фарҳод Тожиев ҳам кўплаб голлар урарди, "Қурувчи"да Илҳом Мўминжонов авжига чиқарди", – деди Абдухолиқов.
"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии