RU

Последние новости

07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  12 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  13 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  26 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  43 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  511 00:03А Серия. Етакчи "Наполи" "Ювентус"га қарши ўйинда ирода қайд этиб, ғалабага эришди  3 23:54Расман: Антони Ла Лига клубига ўтди  3 22:50Раҳмоналиев "Рубин"дан ижара асосида кетади. У бугун янги клуби билан шартнома имзолаш учун учиб кетади  2 22:21Бундеслига. "Бавария" меҳмонда қийин ғалабага эришди, "Боруссия" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг ўйнади, "Лейпциг" ва "Байер" ўртасидаги ўйинда эса 4та гол урилди  1 22:14АПЛ. "Ливерпуль" ва "Борнмут"дан йирик ғалаба, "Арсенал", "Эвертон" ва "Ньюкасл" ҳам 3 очкога эга бўлди  5 21:42Педри "Барселона" билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 21:06Муҳаммад Салоҳ АПЛ тўпурарлари рўйхатида Анридан ўзиб кетди  4

Темур Ҳакимов: “Обод” билан ўйинга тайёргарлик нисбатан жиддий бўлганди” Новости

Темур Ҳакимов: “Обод” билан ўйинга тайёргарлик нисбатан жиддий бўлганди”

Биринчи лиганинг иккинчи босқич 8-турида пойтахт жамоалари ўртасида марказий ўйин бўлиб ўтди.

Олий лигага чиқиш учун кураш олиб бораётган икки Тошкент клублари – “Обод” ва “Оқ-тепа”нинг бунгача очколари сони тенг эди. Ҳар икки жамоа ўртасида кечадиган баҳсда ким ютса, ўша кўпроқ элитага яқинлашарди. Якунда “Оқ-тепа”нинг қўли баланд келди. Бунда жамоа тўпурари Темур Ҳакимовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди дейиш мумкин. Сабаби иқтидорли футболчи шу куни “Обод” дарвозасига икки бор йўл топа олди. Учрашувдан сўнг Ҳакимовни суҳбатга чорладик.

- Темур аввало қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз. Айтингчи мазкур баҳсга тайёргарлик қандай бўлганди?
- Очиғини айтганда, принципиал рақибга қарши тайёргарлик нисбатан бошқача бўлганди. Ҳамма йигитлар билан фақат ғалаба ҳақида ўйлагандик. Машғулот ҳам жиддий суръатда ўтказилганди. Чунки ўзингизга яхши маълум бу ўйинда уч очконинг аҳамияти жуда юқори эди. Шу боис қандай бўлмасин фақат ғалаба қозонишни ўйлагандик.

- Ўйин тўғрисида нима дейсиз?
- Учрашув кутилганидек томошабоп руҳ остида ўтди. Голларга бой бўлган баҳсда стадионга келган ишқибозлар ҳам зерикиб қолмади деб ўйлайман.

- Рақиб жамоа тўғрисида фикрингиз қандай?
- “Обод” футболчилари ҳам ўз майдонида ютиш учун астойдил харакат қилгани кўриниб турди. Бу жамоанинг футболчиларида бирдамлик юқори даражада туради. Шунинг учун ҳам жамоавий ўйин ҳам яхши шаклланган.

- Учрашувда дублга эришдингиз. Фақат очиғини айтинг, иккита гол уришингизни кутганмидингиз?
- Ростини айтаман, учрашувдан аввал гол уришдан ҳам кўра, кўпроқ жамоамнинг ғалаба қозонишини истагандим. Лекин ўйиндан олдин битта танишим ёнимга келиб, “Темур, бугун иккита гол урасан, кўнглим сезяпти” деганди. Шунда у кишига насиб қилса урарман деб қўйгандим. Бундан ташқари жамоадошларим ҳам гол урасан битта бўлса ҳам дейишаётганди. Албатта урган голларим билан “Оқ-тепа”га фойда келтирганимдан хурсандман. Муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Мазкур ғалабадан сўнг жамоангиз турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди. “Оқ-тепа”ни кучлилар сафига чиқишига қанчалик ишонмоқдасиз?
- Мен бунга 100 фоиз ишонаман. Чунки жамоада яратилган шароитлар бошқаларникидан тубдан фарқ қилади. Қолаверса таркиб жиҳатдан ва ўйин борасида ҳам “Оқ-тепа” ҳақиқий пешқадам.

- Шахсий мақсадлар қандай?
- Тўпурар бўлиш ниятим йўқ эмас. Бунинг учун кўпроқ гол уришим кераклигини яхши биламан. Бунинг учун харакат қиляпман.

- Бу йил ҳужумчи сифатида шу кунгача қайси жамоа ҳимоячиларига қарши ўйнаш сиз учун қийинчилик туғдирди?
- Бу борада “Хоразм” мудофаа чизиғини айтган бўлардим. Урганчликларнинг ҳимоячилари менда яхши таассурот қолдирди.

- Жорий мавсумни ҳам биринчи лигада ўтказмоқдасиз. Темур Ҳакимовни яқин орада олий лигада кўришимиз ҳам мумкинми?
- Албатта. Ўзим ҳам айни дамда шуни харакатидаман. Бу йил спорт формамни тиклаб, янада ўсиш учун биринчи лигани танладим. Бу ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишимни тушуниб етдим. Насиб қилса келаси мавсум “Оқ-тепа” сафида олий лигада ҳам ўйнайман деб ният қиламан.

- Нима деб ўйлайсиз, бу йил қанчалик ўсишга эришдингиз?
- (Кулиб) Рости бу ҳақда сизлар ва мухлислар айтгани маъқул. Четдан кузатган инсонга бу яхшироқ кўринади. Ўзим ҳақимда фикр билдиришим қийин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика