RU

Последние новости

11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  2 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  7 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  7 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0

Тарихда бугун: Шомуродов, Ҳамдамов, Шукуров ва Сатоси бор "Бунёдкор" ОЧЛда гол уролмай енгилган ўйин Новости

Тарихда бугун: Шомуродов, Ҳамдамов, Шукуров ва Сатоси бор "Бунёдкор" ОЧЛда гол уролмай енгилган ўйин

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: 19 ёшли Кримецнинг 88-дақиқадаги голи "Пахтакор"га ОЧЛда ғалаба келтирган ўйин

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2016 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "B" гуруҳидан жой олган "Бунёдкор" "Ал Наср" (С.Арабистони), "Зобаҳан" (Эрон) ва "Лаҳвия" (Қатар) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Афсуски, ўшанда Сергей Лушан бошчилигидаги "қалдирғочлар" гуруҳда бор йўғи 3 очко билан сўнгги поғонани эгаллашган. Энг ачинарлиси эса "Бунёдкор" 2015 ва 2016 йилларда ОЧЛни ўз майдонида бирорта ҳам гол ура олмасдан тарк этган.

ОЧЛ. "Бунёдкор" кетма-кет иккинчи мавсум ўз майдонидаги ўйинларда гол ура олмади

ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичининг 5-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Лаҳвия"ни қабул қилган. Афсуски, бир қарашда яхши таркибга эга мезбонлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

ОЧЛ, "B" гуруҳи
5-тур
, 20.04.2016
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони, 3017 томошабин
"Бунёдкор" - "Лаҳвия" 0:2
Ҳакамлар:
Кришанта Дилан Перера, Приянга Намал, Параккрама Хематунга (барчаси – Шри-Ланка).
Голлар: Карим Будиаф 65, Муҳаммад Мунтари 79.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов (11.Шаҳзодбек Нурматов, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 78), 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров (7.Шакер Зуаги, 69), 30.Юрица Бульят.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 71.Александр Алемпиевич.

"Лаҳвия": 40.Амин Лекомт, 2.Муса, 3.Аҳмад Ёсир Абдулраҳмон, 7.Холид Муфта, 10.Нам Таэ Хи, 11.Муҳаммад Мунтари, 12.Карим Будиаф, 14.Муҳаммад Тресор, 20.Али Ҳассан Афиф (28.Юсуф Мсакни, 56), 23.Аҳмад Эл Сайид, 70.Исмоил Муҳаммад (8.Луиз Жуниор, 86).
Захира: 90.Иванилдо, 15.Диоко Калиютика, 18.Аҳмад Ал Сади, 24.Холид Радван, 39.Талал Саид Ал Қаҳтони.

Огоҳлантиришлар: Б.Насимов 45, Р.Ашурматов 90+4 - М.Тресор 28, М.Мунтари 79, А.Алсаид 90.

Учрашув пайти ёмғир ёғиб турганди.


"Лаҳвия"нинг бошланғич таркиби.


Орадан 4 йил ўтди, ўша куни асосий таркибда тушганлардан ҳеч ким бугунда "Бунёдкор"да эмас.


"Бунёдкор" бош директори Бахтиёр Бобоев ҳамда бош мураббий Сергей Лушан.


"Лаҳвия" бош мураббийи Жамол Белмади Ҳолид Муфтага ўйиндан олдин сўнгги кўрсатмаларни бермоқда.


2016 йилнинг 16 апрель куни ОФК собиқ бош котиби Датук Сери Паул Мони Самуэл вафот этганди. Ушбу инсон хотираси учун 1 дақиқа сукут сақланмоқда.


"Бунёдкор" сардори Акмал Шораҳмедов.


Карим Будиаф Элдор Шомуродовдан тўпни олиб қўйишга уринмоқда.


Кейинчалик БААнинг "Шаржа" клубига ўтган ва амирликлар чемпиони бўлган Отабек Шукуров.


Нам Таэ Хи ОЧЛ-2016да иккита тўп киритганди.


Юрица Бульят.


У пайтлар "Бунёдкор"да чап қанот вингери бўлиб ўйнаган Шомуродов Чемпионлар лигаси-2016 гуруҳ босқичида гол ура олмаган. Лекин, 6-турда "Лаҳвия" майдонида ўтган баҳс (0:0)да ва ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида "Ал Шабаб" (БАА)га қарши учрашувда энг яхши ўйинчи деб топилган. Плей-офф баҳсида Элдор дубль қайд этганди.


Жавлон Иброҳимов ва ўша куни ҳисобни очган Карим Будиаф.


Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика