RU

Последние новости

15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  1 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  5 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  7 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  3

Тақдир ҳазили: "Барселона" учун оғир синов Новости

Тақдир ҳазили: "Барселона" учун оғир синов

Еврофутболда мавсум якунланиш арафасида.

Испания Ла Лигаси яна 4 турдан кейин ниҳоясини топади. Одатда йилнинг ушбу қисмида Примера чемпиони ҳам, совриндорлар номи ҳам деярли аниқ бўларди. Бироқ, бу мавсум олдингиларидан анча фарқ қиляпти: "Атлетико" 7 йиллик танаффусдан кейин яна чемпион бўлиши, "Реал" ёки "Барселона" медалларсиз қолиши, "Севилья" 12 йилдан кейин яна медаль ютиши мумкин.

Барселона

Примера Дивизион . Тур 35

08/05/2021, 20:15

0
:
0
Завершен

Атлетико Мадрид

Стадион: Camp Nou, 0 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
31'  Серхио Бускетс (Илайш Мориба)
46'  Оскар Мингеса (Рональд Араухо)
58'  Илайш Мориба
75'  Сержиньо Дест (Серхи Роберто)
75'  Педри (Усман Дембеле)
81'  Жорди Альба
82'  Жерар Пике
12'  Тома Лемар (Сауль Ньигес)
34'  Сауль Ньигес
46'  Фелипе
65'  Коке
66'  Сауль Ньигес (Жуан Феликс)
72'  Анхель Корреа (Жоффре Кондогбиа)

Бугун Каталонияда чемпионлик пойгасидаги энг муҳим баҳслардан бири бўлиб ўтади: "Барселона" — "Атлетико". "Кўк-анорранглилар" устози Рональд Куман учун бу ўйин "матрасчилар"га қарши 5-си бўлади. Нидерландиялик мутахассис "Валенсия" ва "Барса" бош мураббийи сифатида "Атлетико" билан ўтган ўйинларнинг фақат 1 тасида ғалаба қозонган (2008 йил), 3 бор мағлуб бўлган.

Каталон жамоаси "Атлетико"ни сўнгги бор 2019 йилнинг декабрида мағлуб  қилган эди. Клублар ўртасида ўтган 1-даврадаги баҳс тақдирини бельгиялик Каррасконинг биргина голи ҳал қилган.


Ўйин ҳақида

Мазкур баҳс "Барселона" учун аҳамияти жиҳатидан мавсумдаги энг муҳими бўлиши мумкин. Мағлубият каталонларни юқори эҳтимол билан нафақат чемпионлик, кумуш меддаллардан ҳам мосуво қилади. Дуранг ёки ғалаба эса "Барса"нинг азалий рақиби "Реал"нинг эҳтимолий чемпионлигини кафолатлаши мумкин. Хуллас, тақдир "кўк-анорранглилар" билан яхшигина ҳазиллашяпти — улар чемпионлик учун курашиб, кубокни "қуда"ларига олиб беришлари мумкин. Шу юздан бугун ўйин ичи ва атрофида рўй берадиган воқеаларни ўтказиб юбормасликни маслаҳат берамиз.

Жамоаларнинг кенгайтирилган таркиблари

Диего Симеоне мазкур учрашув учун қуйидаги футболчиларни рўйхатдан ўтказган:

Дарвозабонлар: Иво Грбич, Ян Облак.


Ҳимоячилар: Хосе Мария Хименес, Ренан Лоди, Стефан Савич, Фелипе, Марио Эрмосо, Киран Триппьер, Шиме Врсалько.

Ярим ҳимоячилар: Жоффре Кондогбиа, Лукас Торрейра, Коке, Сауль Ньигес, Тома Лемар, Маркос Льоренте, Эктор Эррера, Витоло, Янник-Феррейра Карраско.

Ҳужумчилар: Жоау Феликс, Луис Суарес, Анхель Корреа, Мусса Дембеле.

"Барселона"да эса қуйидаги футболчилар майдонга тушиши мумкин:

Дарвозабонлар: Марк-Андре Тер Штеген, Нето, Арнау Теньяс;

Ҳимоячилар: Сержиньо Дест, Жерар Пике, Роналд Араухо, Клеман Лангле, Жорди Альба, Серхи Роберто, Самуэль Умтити, Хуниор Фирпо, Оскар Мингеса;

Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Миралем Пьянич, Рики Пуч, Педри, Френки Де Йонг, Алейш Мориба;

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн, Лионель Месси, Усмон Дембеле, Франсишку Тринкау, Мартин Брэйтуэйт.

Муаллифнинг тахмини

Жамоаларнинг учрашув аҳамиятини ҳисобга олиб, ёпиқ ўйин кўрсатиш эҳтимоли юқори. Шу туфайли кўп гол урилмайди. Томонлар биттадан тўп киритиб, дурангга имзо чекишса керак.

Қадрли мухлис, бугунги ўйиндан сиз қандай натижа кутяпсиз. "Атлетико"ни 3 ўйиндан бери енголмаётган "Барса" бугун бу вазифани эплай оладими?

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика