RU

Последние новости

00:05"Лион" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  0 23:47"Кальяри" — "Ювентус". Йилдиз ва Влахович асосий таркибда  0 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  1 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  174 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  5 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  62 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  418 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1

Танишинг: эронликлар умиди - Ризо Гучаннажод Новости

Танишинг: эронликлар умиди - Ризо Гучаннажод

2013 йилги футбол мавсуми Эрон термаси учун муваффақиятли келди. Терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди ва ўз тарихида тўртинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Бундан ташқари, форслар кетма-кет 13-марта Осиё Кубогининг финал босқичига йўл олишди. Бу каби ютуқларда Эрон термаси ҳужумчиси Ризо Гучаннажоднинг қўшган ҳиссаси катта.

26 ёшли ҳужумчи ўтган йилги саралаш ўйинларида 6та гол уришга муваффақ бўлди. Гучаннажоднинг фаолияти жуда қизиқ укечган. У 8 ёшида ота-онаси билан Голландияга бориб, ўша ерда футболга берилади. Ҳатто Голландия ёшлар (U-19) ва ўсмирлар (U-16) термасида ҳам майдонга тушган.

У биринчи профессионал шартномасини 2006 йилда “Херенвен” билан тузади. 2011 йил Бельгиянинг “Сент-Трюйден” клубига кўчиб ўтгач, қисқа вақт ичида 13 та тўп киритади ва шундан сўнг Эрон термаси устози Карлуш Кейруш назарига тушади.

Ҳужумчи ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида Қатар ва Жанубий Корея билан ўйинларда терма жамоасининг жуда муҳим голларини киритди. Эсингизда бўлса, айнан унинг сафарда Корея дарвозасига урган голи терма жамоамизни йўлланмадан маҳрум қилганди.

Ризо Гучаннажод айни пайтда Англиянинг “Чарльтон Атлетик” клубида тўп сурмоқда. Катта эҳтимол билан у ҳам Бразилиядаги жаҳон чемпионатига боради. Эронликлар жой олган гуруҳда Аргентина, Босния ва Нигерия бор. ЖЧ-2014 форс ҳужумчиси учун дастлабки мундиал ҳисобланади, унинг бу мусобақадан умиди катта.

МАЪУЛУМОТ УЧУН
Ризо Гучаннажод

1987 йил, 20 сентябрда Эроннинг Машҳад шаҳрида туғилган.
Амплуаси - ҳужумчи
Клуби: “Чарльтон” (Англия)
Эрон термаси сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика