RU

Последние новости

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида Новости

Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида

2025 йилги Ўзбекистон Суперлигасида ҳар бир тур ўз сенсациясини тақдим қилмоқда.

Аммо мавсумнинг энг катта воқеаси — Самарқанднинг “Динамо” жамоасининг мағлубиятсиз юриши ва жадвалдаги юқори натижаси бўлмоқда, десак янглишмаган бўламиз. Аслида, бу кўҳна шаҳарда муваффақиятли мавсум сифатида 1999–2000 йиллар тилга олинади. Кейинчалик, 2007–2008 йилларда ҳам “Динамо” кучли бешталикдан жой олганди. Орадан 18 йил ўтиб, Самарқандда футбол яна уйғонмоқда.

“Динамо” бугунги кунда 12 турда 25 очко жамғариб, иккинчи ўринда турибди. Бу нафақат статистика, балки Самарқанд футболида қайта тирилиш даврининг белгисидир. Ва бунинг марказида битта шахс турибди — Вадим Абрамов.

Абрамов Самарқандда нима қилди?

Кўпчилик билади: Вадим Абрамов “Динамо”ни 2025 йилда эмас, 2022 йил охирида қабул қилган. Ўша пайтда жамоа Суперлигадан тушиб кетган, умидсиз ва тузилмасиз, лифт мақомидаги жамоа эди. Мураббийлар қўнимсизлиги, аниқ услуб ва фалсафасиз ҳаракат, наф келтирмаган легионерлар... Аммо Абрамов жамоани қайтадан қурди: 2023 йилда Про-лигадан олиб чиқди, 2024 йилда эса Суперлигада муваффақиятли қатнашиб, жамоани 8-ўрин билан лигада сақлаб қолди.

Тўғри, жамоа соврин ютмади, ўртани ўзиники қилди. Лекин эндигина Суперлигага қайтган жамоа учун ўрнини сақлаб қолиш бирламчи вазифа сифатида турарди. Эсингизда бўлса, “Динамо” аввалги йилларда ҳам элитага қайтар, муваффақиятсиз натижалар сабаб ўша мавсумдаёқ ортга қайтарди.

2025 йилда эса Вадим Абрамовнинг услуби ўз самарасини кўрсата бошлади. “Динамо” мағлубиятсиз серия қайд этмоқда, ҳар бир ўйинда шахсан мен футболчиларнинг ҳаракатидан лаззат оляпман. Очиғи, жамоа дуранг ўйнаган ёки ютмаган ўйинларини ҳам охиригача кузатмоқдаман.

Ёшларга ишонган мураббий

Абрамовнинг энг катта жасорати — ёшларга таянган ҳолда натижа қилишидир. Буни у 2019 йил “Бунёдкор” мисолида кўрсата олган. Ўшанда таркибнинг 70 фоиз қисми академия тарбияланувчилари бўлганди. Жамоа таркибида 2005–2006 йилларда туғилган футболчилар қўрқмай асосий таркибда ўрнини топмоқда.

Масалан, Ойбек Ўрмонжонов (2006) ва Фирдавс Абдураҳмонов (2005) ҳужум чизиғида ўзларини кўрсатмоқда. 18 ёшли Ўрмонжонов Суперлигада 11 та ўйинда 3 та гол, 2 та ассист қайд этган. Абдураҳмонов эса 10 та ўйинда 2 та гол, 2 та ассист қилган. Бу икки футболчи охирги ўйинларда олдинги чизиқда ўзига хос тандем ярата оляпти. Улар нафақат тезлик ва ҳаракат билан, балки ақлли ҳаракатлари ва вазиятни ҳис қилиш қобилияти билан ҳам ажралиб туришмоқда. Ёш футболчиларнинг майдондаги эркинлиги ва ишонч билан ўйнаши — Абрамовнинг тажрибаси ва маҳоратидан дарак беради. Бу фақат натижа эмас, балки келажак учун асос яратиш демакдир.


Тактик ранг-баранглик ёхуд энди Абрамов жамоаси ҳимояда ҳам ўйнашни биляпти

Вадим Абрамов бошқарган жамоалар доим очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатади. Ўзи ҳам ўйнайди, рақибга ҳам ўйнашга имкон беради. “Динамо” ҳужумкор ва жамоавий футбол намойиш этяпти. Бу жамоа ҳар бир рақибга нисбатан тактик ёндашувни ўзгартиради, аммо ўз услубидан воз кечмайди.

Эътиборли жиҳат — “Динамо” бугунги кунда Суперлигада энг кам гол ўтказган жамоалардан бири: фақат 8 та гол, бу кўрсаткичда фақат “Насаф”дан ортда қоляпти. Одатда, Карленович жамоаларида кўп гол ўтказиш ҳолатларига кўп бор гувоҳ бўлардик. Эндиликда унинг жамоаси ҳимояда ҳам ўйнашни биляпти.

Айрим ўйинларда рақибдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилмоқда. Бу Абрамовнинг принциплари бироз бўлса-да ўзгараётганига далолат беряпти, десак янглишмаймиз. Абрамов ўйинни ҳимоядан қуриш эмас, тўғридан-тўғри ҳужумда босим билан бошлаш тарафдори. Аммо бу ҳужумлар тартибли, режали ва интизомли. Унинг жамоасида ҳар бир позицияда ўйнаётган футболчи ўз вазифасини билади. Ижрочиларга эркин ўйнаш имконини беради.

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бугунгача бир неча бор юқори лигага чиқиб, аммо барқарор натижаларни намойиш қила олмаган.

Жамоанинг Суперлигадаги энг яхши натижалари:

1999 йил – 5-ўрин

2000 йил – 4-ўрин

2007 йил – 5-ўрин

2008 йил – 6-ўрин

2025 йилги мавсумдаги юриш шу натижалар билан тенглашиши, ҳатто улардан ошиб кетиши мумкин. Жамоа ҳозирда 25 очко билан 2-ўринда турибди ва ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган. Жамоа “Бунёдкор”га ютқазмаса, ўз тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серия рекордини ўрнатади. Бунгача жамоа 1999 йилги кетма-кет 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияни такрорлаган эди.

Навбатдаги синовлар

Буёғига тақвимдан келиб чиқсак, жамоани ҳақиқий синовлар кутмоқда. Иккинчи даврада қолган жамоалар ҳам курашади, ҳаракат қилади. Эндиликда Абрамов жамоасининг захира имкониятлари, таркибдаги ротациялар, мавсумнинг қолган қисмидаги чидамлилик каби омиллар асосий планга чиқади. Ёзги трансфер ойнаси ҳам бор. Муҳими — жамоада ўйин сифати яхши йўлга қўйилган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика