Тачмурод Агамуродов: "3 дақиқада 3 та гол ўтказиб юборишга жамоанинг ҳаққи йўқ эди"
19 июн 2020 22:06
Новости
Тачмурод Агамуродов: "3 дақиқада 3 та гол ўтказиб юборишга жамоанинг ҳаққи йўқ эди"
“Йигитлар ярим бўлим муносиб ўйин кўрсатишди, афсуски, ўтказиб юборилган голдан кейин вазият изидан чиқиб кетди. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишмади.
3 дақиқада 3 та гол ўтказиб юборишга жамоанинг ҳаққи йўқ эди. Бугунги ўйинни бой бердик, “Қўқон-1912”ни ғалаба билан табриклаймиз. Муҳсин Убайдуллаев жароҳатини даволатганига кўп бўлмади. Бундан ташқари, уч ойлик карантин. Уни яхши биламан, ўзини кўрсатишига ишонаман.
- Ҳозирги мавжуд таркиб билан сиз хоҳлаган натижангизга эриша оласизми?
- Шахсий фикримча, қийин бўлади. Трансфер ойнасига қадар ҳозирги таркиб билан очколарни жамғаришга ҳаракат қиламиз. Лекин жамоани кучайтиришимиз, янада маҳоратлироқ футболчиларни олиб келишимиз керак. Афсуски, биз мураббийлар ҳам “сеҳргар” эмасмиз, ишимиз маҳоратли футболчилар эвазига унумдорроқ бўлиши, тактикамиз иш бериши мумкин, чунки бундай типдаги ўйинчилар билан ишлаш осон бўлади ва натижа қўлга киритилади. Ҳозирги мавжуд таркиб билан ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз, - дейди Агамуродов.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии