RU

Последние новости

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  5 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди" Новости

Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоасининг сўнгги ғалабаси ҳақида гапирди.

Ўтган турда манкунианликлар "Ливерпуль" майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қайд этди.

- Ўйиндан кейин Сиз табассум қилган ҳолда матбуотнинг ўз танқидлари давом этишини айтгандингиз. Бошқалар Сизга шубҳа қилаётганда Сиз ва жамоа буни ўйлайсизларми?
- Йўқ, ўшанда мен ва жамоа бунчалик тез ўзгармаслигини назарда тутгандим. Ўшанда савол жамоанинг кучли тўртликка кириши ҳақида деб ўйлагандим. Нима бўлганда ҳам бу ғалабадан ҳаволаниш керак эмас, чунки барчасини 20 сантиметр ҳал қилиши мумкин эди. Агарда Коди Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача кетарди.

Шу сабабли ҳотиржамликни сақлаб қолиш ва ҳаракатларимиздаги йўналишни белгилаб олишимиз керак. Мен шуни назарда тутмоқчи эдим.

Агарда Сиз шундай катта масштабдаги жамоанинг мураббийи бўлсангиз-у, ғалабалар келмаса, албатта, Сизга шубҳа бўлаверади. Ва уларда бунга етарлича сабаблар ҳам бор.

Нима бўлган тақдирда ҳам биз ўз йўлимиздан чиқмаслигимизни истайман. Чунки битта ғалаба ҳеч нимани ўзгартирмайди, - деди Аморим.

Эртага манкунианликлар АПЛнинг 9-турида "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика