RU

Последние новости

18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1

"Сурхон" мавзуси давом этади: Ҳамиджон Актамов қолиши керак ёхуд мухлислар нима дейди? Новости

"Сурхон" мавзуси давом этади: Ҳамиджон Актамов қолиши керак ёхуд мухлислар нима дейди?

"Сурхон" Суперлигага қайтганига мана 4 йил бўлибди. Сўнгги 3 йилни жамоа фақат жон сақлаш йўлида курашиш билан ўтказди.

2022 йилги мавсумда ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган, агар вақтида ҳаракат қилинмаганида балки ҳозир Про лига учун тараддудни бошлаб юбориши ҳеч гапмасди. Ўзбек футболида катта обрўга эга Ҳамиджон Актамовнинг "Сурхон"га келиши амалда Суперлигада қолишини таъминлади. Тўғри у мураббий ролида эмас, балки менежер сифатида. Хабарингиз бор, эндиликда клубда раҳбарият алмашяпти. Узун-қулоқ гаплар Шоғуломовларга берилиши ҳақида бонг урмоқда. Мухлисларнинг бунга муносабати турлича. Аслидачи? Бу борада "Сурхон" фан клуб раиси Илҳом Тошбоевнинг фикрларини тингладик. 

Кеча ҳокимиятга бордик, телефон рақамларимизни олиб қолишди. 3 январь куни Сурхондарё ҳокими билан учрашмоқчимиз. Билишимиз бўйича янги ҳокимимиз футболга қизиқади. Ўз вақтида Денов тумани ҳокими бўлган. 

Сўнгги воқеаларга келсак, албатта мухлисларнинг реакциясини яхши, деб бўлмайди. Биз ҳам барқарор жамоа бўлишини истаймиз. Ёшлар учун трамплин "Сурхон" бўлиши керак. Биринчи навбатда албатта инфратузилма. Ҳамиджон Актамов барқарор жамоа шакллантира олади, кучли футболчиларни атрофига жамлайди. Ҳозир клубга ким янги раҳбар бўлади, у нима қилади биз билмаймиз. 


— Сурхондарё халқи ҳам футболни жуда яхши кўради. 2022 йилги мавсум мобайнида фақат четда Тошкент шаҳри, Олмалиқда, Самарқандда ўйинлар бўлди, ҳаммасига бордик. Ёмғирда, қорда ҳам бориб жамоани қўллаб-қувватладик. Сурхондарёликларни ҳам ўз уйида футбол кўришга хаққи бордир. Биз "Сурхон" жамоасига ОЧЛда мухлислик қилишни хоҳлаймиз. Мухлисларнинг фикрича, жамоада менежер Ҳамиджон Актамов қолиши керак. У ҳақиқатдан жуда кучли бошқарувчи. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика