RU

Последние новости

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  9 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади Новости

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади

Суперлигада биринчилардан бўлиб Тошкент вилоятининг икки клуби матбуот котиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аттестациядан ўтишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорининг 8-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 405-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 11-12 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг туман, шаҳар ҳокимликлари ва давлат ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.

Суперлигада иштирок этувчи Бекободнинг "Металлург" ва Олмалиқнинг АГМК клуби матбуот котиблари Комилжон Жумаев ва Шаҳбоз Беғамов бугун аттестациядан муваффақиятли ўтишди.

Энди ПҚ-4366-сонли қарорига мувофиқ Жумаев ва Беғамов уч йил давомида ўз клубларида бир вақтнинг ўзида Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, Ахборот хизмати раҳбари ва клуб матбуот котиби лавозимларида ишлашлари лозим.

Шунингдек, келгуси мавсумдан бошлаб АГМК ва "Металлург" клубларида матбуот хизмати бўлими кенгайтирилиб, ахборот хизматига айлантирилади.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика