RU

Последние новости

23:11Бронза медаллари учун кураш: "Болонья" - "Ювентус" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  6 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  77 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  4 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди Новости

Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик таҳлили: ОКМК офсайд ҳолатида рақиб дарвозасини ишғол қилди, "Сўғдиёна" голи билан боғлиқ эпизодда тўп майдонни тарк этмаганди

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 5-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5-турнинг учта учрашуви бошқа муддатга қолдирилган.


"Локомотив" - "Андижон"

ВИДЕО

Менимча, ВАРнинг эпизодга аралашгани тўғри иш бўлди, ҳакам эса ҳақли равишда “Локомотив” дарвозасига белгиланган пенальтини бекор қилди. “Андижон” футболчиси дарвозага зарба йўллаганидан сўнг у инерция билан (беихтиёр) рақиб посбони томон, дарвозабон ҳам футболчи томон ҳаракат қилди. "Локомотив" қўриқчиси "Андижон" ўйинчисига ортиқча ҳаракат қилмаган, унинг ҳаракатларида бемулоҳазалик кўзга ташланмайди, шу боис ўйин давом эттирилиши лозим.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ўйин видеошарҳининг ушбу қисмида футболчилар ўз қилмишлари учун жазоланган-жазоланмаганлиги ноаниқлигича қолган. Жанжал уюштирганларга сариқ карточка кўрсатиш энг мақбул ечим ҳисобланади.

P.S. Учрашув бош ҳаками Равшан Абдувоҳидов ушбу эпизодда ҳар икки жамоа футболчиларига сариқ карточка кўрсатмасликка қарор қилди.


 "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Менимча, ҳакамлар “Сўғдиёна”нинг голини ҳисоблаб тўғри қилишди. Биринчидан, тўп дарвоза линиясидаги чизиқдан ўтиб кетганига 100% исбот йўқ. Катта эҳтимол билан тўп проекциясининг бир қисми дарвоза чизиғига тегиб турганди. Иккинчидан, дарвоза устуни рўпарасида офсайд ҳолатида турган “Сўғдиёна” футболчиси вазиятга халақит бергани йўқ. Гол тўғри ҳолатда ҳисобланди.


"Сўғдиёна" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттиргани тўғри иш бўлди. "Қизилқум" футболчиси оёғига ёлғондакам зарба қабул қилиб олгандай, “нимадир бўлиб қолар” дегандек йиқилди. Факт асосида айтадиган бўлсак, навоийликлар ўйинчиси ўнг оёғининг товон қисми билан рақиб оёғини босиб олди ва йиқилди. Қўл ва тана ўртасида енгил тўқнашув (контакт) мавжуд, аммо бу қўполлик қайд этиш учун етарли эмас. Эпизод ВАР томонидан текширилгандан сўнг футболчига оғзаки танбеҳ берилиши керак.


"Бунёдкор" - "Динамо"

ВИДЕО

ВАР ўйинга тўғри ҳолатда аралашди ва ҳакам томонидан ҳақли равишда қизил карточка кўрсатилди. "Бунёдкор" ўйинчиси рақиб тўпиғидан юқори қисмига бутсасининг таг қисми билан ташланган ва рақиб оёғини "қайириб" юборган. Бу ҳолат жиддий қоидабузарлик саналади ва футболчи, албатта, четлатилиши лозим.


"Сурхон" - ОКМК

ВИДЕО

Ҳакам ОКМКнинг голини адашиб ҳисоблади, аммо ВАР эпизодга тўғри аралашди. Ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган ОКМК аъзоси тўпга тегмаса-да, вазиятда иштирок этди. Меҳмонлар вакили тўпга қараб интилди, у томон сакради. Футболчи бу ҳаракати билан зарбани қайтаришга ҳозирлик кўраётган "Сурхон" дарвозабонини чалғитди. Бу ҳолатда офсайд қайд этилиши ва гол бекор қилиниши керак эди.


Шу тариқа, Суперлига 5-туридан ўрин олган тўртта учрашувда иккита хатога йўл қўйилди ("Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашувида содир бўлган жанжал ҳамда "Сурхон" - ОКМК учрашувида урилган гол).

Рейтинг: -5   

Комментарии

+2   
08 апр 15:11:23
Сайдулло Азамов
Миржалолга булаверади Андижон про лигада уйнаганда кубок уйинида 3 та пеналти берилмаган жаноб Агишев миржалолдан куркиб
+2   
08 апр 15:02:19
Abbos fcN
AGKM urgan golni hisobga olish hakamning qo'pol xato edi, buni butun futbol jamoatchiligi bilib turibdi. Tortishadigan vaziyat ham emasda. Bu past saviyadagi hakamni keyingi o'yinlarga tayinlamaslik kerak.
+1   
08 апр 14:57:32
Sherzod Alimov
Ответ на комментарий пользователя Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
Офсайди хамма кориптию Насаф билан финалда йок жойдан берилган пенальтини кормаганга об отип кетилиптиде. Судья ла тренер ланимас тепадилани этканини килади хамма озига кере пайт кор кар болип колади.
+1   
08 апр 14:42:00
Bekzod Sharipov
Sharhlovchi ham qayta va qayta aytdi. Rostdan ham adashdi hakam. Darvozabonni chalg'itgan edi OKMK futbolchisi. Yaxshiyamki natijaga ta'sir qiladigan gol emas edi
   
08 апр 16:20:17
Бахтийор Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
Ҳакамлар ўзи шунақа қўрқоқ. Бу сафар миржалолдан қўрқан бўлса. Кубок финалида аса Асимов Рўзиқулдан қўрққан!
   
08 апр 16:18:58
Пахтакорим
Қачонки чизиқлар бўйича камералар бўлмагунча шундай англашилмовчиликлар давом этаверади
   
08 апр 14:50:21
Aral988
Хакам Миржолалдан куркди бошка жамоа булганда хисобламасди. Хакмани Катосига жарима борми
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика