RU

Последние новости

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Суперлигада унутилган суперголлар Новости

Суперлигада унутилган суперголлар

Ўзбекистон чемпионати тарихида 2010-йиллардаги чиройли голларни ёдга оламиз.

Ривалдо (Хоразм — Бунёдкор, 2009 йил)

2009 йилнинг баҳорида дастлабки беш ўйинда кетма-кет ғалаба қозонган "Бунёдкор" турнир жадвалида 6-ўринда бораётган "Хоразм" майдонига сафар уюштиради. Кўҳна шаҳардаги учрашув кутилмаганда мезбонларнинг ҳисоб очиши билан бошланади. Бироқ юлдузли таркибга эга меҳмонлар ўзларини йўқотиб қўймайди ва тез орада ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса "Олтин тўп" соҳиби Ривалдо жарима зарбасидан сўнг жамоасига ғалаба тақдим этган.

ВИДЕО


Александр Гейнрих (Бунёдкор — Пахтакор, 2009 йил)

Бир неча йиллар илгари "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги классико нуфузи тўғрисида чинакам футбол ишқибозлари яхши билишса керак. 2009 йилги дербида ҳам аввалгилари сингари курашларга бой бўлди. 11-турдан олдин икки етакчи оралиғидаги очколар нисбати 4 очкони ташкил этарди. Гарчанд "қалдирғочлар" биринчи бўлимдаёқ бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Бироқ "шерлар" сафида ягона голни урган Александр Гейнрихнинг уриниши томошабинларни кўпроқ ҳайратда қолдирган.

ВИДЕО


Мансур Саидов (Нефтчи — Пахтакор, 2012 йил)

2012 йилги мавсумнинг дастлабки 4 туридан кейин "Нефтчи" ва "Пахтакор" 8 очкодан жамғарган ҳолда пешқадамлик қилишаётганди. 5-турга келиб, икки етакчи ўзаро рўбарў келди. Фарғонадаги мухлисларга тўлиб-тошган стадионда ўтган учрашув муросасиз руҳда ўтди. Гарчанд меҳмонлар ҳисобни очган бўлса-да, водий жамоаси ирода намойиш этиб, кетма-кет уч маротаба рақиб дарвозасига йўл топган. Айниқса, Мансур Саидовнинг моҳирона зарбаси Александр Лобановни ҳам томошабинга айлантирган.

ВИДЕО


Дилявер Абибулаев (Бунёдкор — ОКМК, 2013 йил)

2013 йилги тўқнашувда олмалиқликлар йирик ҳисобда мағлубиятга учрайди, аммо Дилявер Абибулаев рақибнинг тўртта голига қараганда чиройлироқ гол урганди.

ВИДЕО


Артур Геворкян (Нефтчи — Насаф, 2015 йил)

Янги мавсумнинг 10-туридан аввал икки ва учинчи ўринда ёнма-ён бораётган "Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги очколар фарқи биттани ташкил қиларди. Фарғонада ўтган баҳсда қаршиликлар етакчиси Артур Геворкян жарима зарбасини моҳирона ижро этиб, мезбонларнинг нафақат қимматли очколарни, балки 2-ўринни ҳам тортиб олган.

ВИДЕО


Наврўзбек Алимов (Бунёдкор — Қизилқум, 2015 йил)

2015 йилги чемпионат доирасидаги тўқнашувда Элдор Шомуродов тезкор гол уриб, ҳисобни очган. Аммо навоийликлар ҳужумчиси Наврўзбек Алимов орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас жавоб қайтариш билан бир қаторда айланма зарбаси билан томошабинларни ҳайратга сола олган.

ВИДЕО


Отабек Шукуров (Сўғдиёна — Бухоро, 2015 йил)

2015 йилги чемпионатнинг сўнгги турида "Сўғдиёна" — "Бухоро" қарама-қаршилиги шиддатли ўтиши табиий эди. Сабаби, "Бухоро" 23 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётганди. 26 очкога эга "Сўғдиёна" эса хавфли зонадан битта юқори поғонада эди. Шу боис, иккала жамоани ҳам фақат ва фақат ғалаба қониқтирарди. Шиддатли курашга бой бўлган баҳсда томошабинлар бир-биридан ажойиб 5 та гол гувоҳи бўлишди. 4-дақиқада "Бухоро" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровнинг узоқ масофадан йўллаган жарима зарбаси дарвоза тўққизлигига бориб жойлашди. Сафарда 3:2 ҳисобида зафар қучган бухороликлар бирйўла икки поғона юқорилаб, чемпионатда жон сақлаб қолишни уддалайди. Қолаверса, "Сўғдиёна"ни ўзидан кейинги ўринга тушириб юборади. Жиззахликлар эса ўтиш ўйинида "Оқтепа"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, янги мавсумни яна Олий лигада бошлаш имкониятини қўлга киритади.

ВИДЕО


Элдор Шомуродов (Бунёдкор — Насаф, 2016 йил)

2016 йилги Ўзбекистон чемпионатининг 25-тури доирасида "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган икки клуб тўқнашуви шиддатли руҳда ўтиши табиий эди, сабаби "қалдирғочлар" 54 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бораётган бўлса, "аждарлар" улардан 3 очко кам жамғарган ҳолда 3-ўрин билан пойтахт клубининг кетидан таъқиб қилаётганди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Акмал Шораҳмедов биргина тўп узатиши билан Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. "Бунёдкор" ҳужумчиси эса жуда чиройли тарзда тўпни дарвозабон устидан ошириб қўйди ва учрашувдаги ҳисобни очди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

ВИДЕО


Искандар Шойқулов (Машъал — Пахтакор, 2017 йил)

2017 йилги мавсум "Пахтакор" учун кўнгилсиз бошланди. Жамоа 3 турда атиги 4 очко жамғарди. Устига-устак "шерлар" охирги турда ўз майдонида "Динамо"га ютқазганди. 4-турда эса пойтахтликлар Муборакка сафар уюштирди. "Машъал"нинг мавсум бошига тайёргарлиги рақибига қараганда яхши эди, бу ўйин давомида ҳам сезилди ҳамда яққол устунликка эришган қашқадарёликлар раққиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Айниқса, ҳисобни очувчи гол муаллифи бўлган Искандар Шойқуловнинг зарбаси ажойиб кўриниш олди.

ВИДЕО


Ислом Рашидхонов (Насаф — Машъал, 2017 йил)

10-турдан ўрин олган Қашқадарё дербисида Рашидхоновнинг голи мезбонларга 3 очко тақдим этади. Гол бўлгандаям, голмисан гол деса арзигулик уриниш бўлган.

ВИДЕО


Марат Бикмаев (Сўғдиёна — Локомотив, 2017 йил)

2017 йилги мавсумнинг 17-турида чемпионат пешқадами "Локомотив" Жиззахга сафар уюштириб, йирик ғалаба билан ортга қайтади. Рақиб дарвозасига урилган тўртта голдан бирига Марат Бикмаев муаллифлик қилади. Тажрибали ҳужумчи майдон марказига яқин нуқтадан кучли зарба йўллаб, "Сўғдиёна" посбонини ожиз қолдирган.

ВИДЕО


Акром Баҳриддинов (Қизилқум — ОКМК, 2017 йил)

Навоийда ўтган комбинатлар дербиси голларга бой бўлган. Дастлаб Касминин меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Шодмонов жавоб голини урган. Кейинчалик меҳмонлар яна олдинга чиқиб олган. Учрашув якунланиш арафасида эса Баҳриддинов нафақат чиройли тўп киритди, балки жамоасини мағлубиятдан асраб қолди.

ВИДЕО


Азиз Турғунбоев (ОКМК — Навбаҳор, 2018 йил)

Олмалиқда ўтган баҳсда Турғунбоев қойилмақом зарбаси билан ҳисобни очди. Ўзи нисбатан ишлатилган қўполликга наманганлик ярим ҳимоячи лаббай дея жавоб қайтарди.

ВИДЕО


Хуршид Мухторов (ОКМК — Насаф, 2018 йил)

ОКМК шу мавсум "Навбаҳор"дан ташқари "Насаф"дан ҳам стандарт совғасини қабул қилиб олди. 26-турда "Насаф" Олмалиқдан ғалаба билан қайтди. Голлардан бирини меҳмонлар футболчиси Хуршид Мухторов жаримадан урди. Ҳимоячининг уриниши ҳар қандай рейтингларни безаб беради.

ВИДЕО

Қадрли футбол ишқибозлари, яқин ўтмишда чемпионатда урилган яна қайси чиройли голларни биласиз? Юқоридаги ижролардан ўзингиз ёққанини ҳамда рўйхатга кирмай қолган голларни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика