RU

Последние новости

00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  1 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4

Суперлигада ҳисоб вақти: Кимга медаль, ким Про лигага? Новости

Суперлигада ҳисоб вақти: Кимга медаль, ким Про лигага?

ФИФА кунларидан кейин асосий эътиборимиз яна Ўзбекистон Суперлигасига қаратилади.

Мавсум якунига қадар 5 та тур қолди. Яъни, аллақачон "жўжаларни санайдиган" вақт келди. 

Келинг, биз ҳам турнир жадвалининг якуний кўриниши ҳақида ўз ҳисобимизни қилиб кўрамиз. Тасаввур қилинг, олдиндаги ўйинларда ҳам 1-даврадаги натижалар айнан қайд этилса, қандай бўлар эди? Бунинг учун клубларнинг 9-13-турларда кўрсатган натижаларига эътибор қаратамиз (Тақвимнинг 22-26-турларида яна ўша баҳслар такрорланади). 

Биринчи давра якунидаги 5 турда барчадан кўпроқ очкога "Пахтакор" эга чиққан (13). 4 рақибини мағлуб қилган "шерлар", "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнагани ҳолда 13 очко олганди.

Кейинги ўринни Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ва Ҳамиджон Актамовнинг "Қизилқум"и банд қилган — 10 очко.

"Насаф" — 9 очко. "Металлург" ва "Локо"га имкониятни бой берган "аждарлар" "Андижон", "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912"га қарши ўйинларда 3 баллдан олган.

"Навбаҳор"нинг ҳисобига 8, "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Машъал"га эса 7 тадан очко ёзилган.

5 ўйиннинг 4 тасида майдонни голсиз тарк этган "Сўғдиёна" 6, "Металлург", "Андижон" ва "Сурхон" 4 очколик бўлган. 

Яйпанниннг "Турон" клуби 5 ўйинда 5 дона очко олган бўлса, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" энг ёмон натижани кўрсатган — 3.

Агар олдимизда турган 5 ўйинда жамоалар 1-даврадаги натижаларни такрорлашса, турнир жадвали қуйидагича бўлар эди.


клубўйиночко
1"Пахтакор"2164
2АГМК2147
3"Насаф"2045
4"Сўғдиёна"2145
5"Қизилқум"2141
6"Бунёдкор"2140
7"Локомотив"2139
8"Навбаҳор"2137
9"Қўқон-1912"2131
10"Машъал"2125
11"Металлург"2123
12"Сурхон"2021
13"Андижон"2121
14"Турон"2117

Фақат охирги 5 та тур натижаларини қайта ёзиб чиққанимиз туфайли "Насаф" ва "Сурхон" ўртасидаги 19-турнинг қолдирилган ўйинига тегилмади. 

Мавсум охирида "Пахтакор"нинг 1-бўлишига шубҳа қиладиганлар бўлмаса керак. Зотан, барча "шерлар" чемпионликни нечанчи турда расмийлаштириши билан қизиқяпти. Аммо айни пайтда меддаллар учун курашда жуда қизиқ ҳолат вужудга келди. 1-даврадаги натижалар такрорланса, АГМК ва "Насаф" Жиззах клубидан ўзиб кетади. Бунда Рўзиқул Бердиев шогирдлари қолдирилган ўйинни ютса, кетма-кет 2-йил кумуш медалга сазовор бўлиши мумкин. "Қизилқум" эса пойтахтнинг 2-жамоасини ортда қолдириб, 5-поғонага кўтарилади. "Навбаҳор" қаторасига 3-мавсум 8-ўрин билан кифояланади.

Шквирин бошчилигидаги "Турон" 1-бўлиб элитани тарк этиши кутиляпти. Агар сўнгги турдан кейин ҳам "Андижон" ва "Сурхон"нинг очколари тенг келса, Термиз клуби юқорига жойлашади. Чунки ўзаро ўйинлардаги устунлик Баҳром Ҳайдаров шогирдлари томонда. Барчаси яқин 45 кун ичида ҳал бўлади. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Сиз қандай фикрдасиз? Мавсум охирида турнир жадвали шундай кўриниш олиши мумкинми? Суперлигани 2 хусусий клуб ("Андижон" ва "Турон") тарк этадими?

"Темир одам" "Турон"да ўйнаяпти

Автор :
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика