RU

Последние новости

16:25Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор", "Насаф" ва "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  0 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  19 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23

Суперлига. Ёзнинг энг яхши қайноқ трансферлари Ҳошимов, Нестеров... Новости

Суперлига. Ёзнинг энг яхши қайноқ трансферлари Ҳошимов, Нестеров...

Трансферлар ойнаси очилиши билан Суперлиганинг барча жамоалари сафларини кучайтириш мақсадида бир қатор ҳаридларни амалга ошириш жараёнини бошлаб юборишади.

Жорий мавсум ёзги трансферлар пайтида клублар жим ўтирётгани йўқ. Чунки, ҳар бир жамоани ўзига яраша олдига қўйган мақсади, вазифалари бор. Бунинг учун эса таркибни маълум даражада кучайтириб олиш лозим. Айрим клубларда мураббий ўзгаргани ҳам селекция ва таркибда кучли ўзгаришларга қўл уришга сабаб бўлмоқда. Бу борада турнир жадвалининг пастки ўринларда юрган жамоалар трансферлар вақтида фаолликни қўлдан бой бермаяпти. Аҳир, ҳеч ким қуйи лигага тушиб кетишни истамайди-ку. Бироқ, клубларнинг футболчилар ва мураббийлар олдида қолаётган қарздорликлари янги футболчиларни рўйҳатдан ўтказишга тўсқинлик қилаётгани ҳам бор гап. ПФЛнинг эса талаби жиддий, қарздорлик ҳал этилмаса футболчи рўйҳатдан ўтказилмайди, тамом. Қуйида ҳозирга қадар амалга оширилган энг яхши трансферларга назар ташлаймиз. 

Игнатий Нестеров – “Қизилқум”

Тажрибали посбон узоқ йиллик фаолиятидан сўнг “Локомотив”ни тарк этди. Эшитишимизга қараганда клубда молиявий ҳолат, маошлар аввалгидек эмас. Бир қатор етакчи жамоалар тарк этаётганидан ҳам буни билса бўлади. Нестеров фаолиятини эндиликда “Қизилқум”да давом эттирадиган бўлди. Навоий клуби айни пайтда молиявий жиҳатдан барқарор ҳолатга келган, ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Шу боис трансферлар вақтида таркибини бир қатор кучли ва маҳоратли футболчилар билан кучайтириб олди. Нестеровнинг тажрибаси жамоанинг муваффақиятларида муҳим рол ўйнаши табиий.

Шунингдек: Иброҳим Томива, Эркин Байдуллаев, Владислав Касминин


Хуршид Ғиёсов – “Бунёдкор”

Ушбу футболчи қишда легионерга айланиш мақсадида Жанубий Корея биринчи лигаси вакили “Аньянг” сафига бориб қўшилди. Ҳамюртимизнинг янги жамоасидаги ишлари бизнинг наздимизда кўнгилдагидек кетаётган эди, ҳатто голлар ҳам ураётганди. Бироқ, кутилмаганда у клуб билан ўртадаги шартномасини бекор қилди. Айрим манбалар унинг фаолиятини хорижда давом эттиришини ёзаётган эди. Лекин, у юртимизга қайтди ва собиқ жамоасининг машғулотларига қўшилди. Айни пайтда у тўлиқ “Бунёдкор” аъзосига айланди ва шартнома имзолади. Фақатгина клубда қарздорлик билан боғлиқ муаммолар борлиги сабаб ПФЛ рўйҳатидан ўтказаётгани йўқ. Унинг қайтиши “қалдирғочлар” учун фойда бўлиши табиий. Ўтган учрашувларда қанот ва марказни боғлаб турадиган, эркин ижодкор ўйинчи етишмаётган эди. Хуршид ёрдамида Абрамов шу камчиликларни бартараф этса ҳеч гап эмас. 


Даврон Ҳошимов – “Навбаҳор”

Майдонда борини берадиган, рақибни ҳам, ўзини ҳам аямайдиган Даврон Ҳошимов ҳам қолган жамоадошлари қатори “Локомотив”ни тарк этди. Унинг ҳам “Қизилқум”га йўл олиши кутилаётган эди, бироқ, у “Навбаҳор”ни танлади. Ўйини майдондаги жанговар, агрессив ҳаракатлари “Навбаҳор” услубига мос тушади. Канчельскис ўзи учун айни керакли ҳаридни амалга оширди десак муболаға бўлмайди. У жамоада яқинда тарк этган Обид Жўрабоевни ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Ҳошимов ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади деган умиддамиз. Трансферлар ойнаси ёпилишига ҳали вақт бор, демак Канчельскис таркибда яна баъзи ўзгаришларни амалга ошириши мумкин. Боиси, у кўп бора матбуот анжуманларида айрим футболчилардан норозилигини очиқ айтмоқда. Вазиятни кузатишда давом этамиз.


Ҳумоюн Муртозаев – “Машъал”

Маҳоратли ҳужумчига Вадим Абрамов ортиқ эҳтиёж сезмаслигини билдирди ва унинг “Бунёдкор”дан кетишига қаршилик кўрсатмади. Гапнинг очиғи Муртозаев “Бунёдкор”нинг даражасига мос тушмади дейишимиз мумкин. Тўғри мавсум бошида ОЧЛ ва Суперлигада бир нечта голлар урди. Бироқ, кейинчалик у ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Рестартдан кейин ҳам Абрамов Муртозаевга имконият беришда давом этди. Бироқ, у ишончни оқламади. Якунда “Машъал” ўз ҳужумчисини ортга қайтарди. Муборакликлар учун бу ҳарид омадли бўлиши аниқ. Жамоада ҳужумда якуний нуқтани қўядиган футболчи етишмаётган эди. Эшитишимизга қараганда Рўзиқул Бердиев ўзининг собиқ шогирдини “Насаф”га қайтармоқчи. Бироқ, “Машъал” директори Илҳом Қурбонов бу борада ҳеч қандай таклиф келиб тушмаганини айтди. 


Азиз Ибрагимов – “Бухоро”

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Бухоро” таркибини имконияти етганича кучайтириш пайида. Ҳозирча Жамшид Саидов ўринбосарлар жамоасидаги футболчилар кўмагига суянмоқда. Негаки клубда юзага келган қарздорлик сабаб янги футболчиларни ПФЛ рўйҳатидан ўтказа олгани йўқ. Шундай бўлсада бу муаммолар тез орада бартараф этилишига ишонамиз. “Бухоро” клуби ўзи учун бегона бўлмаган, ўз вақтида жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшган Азиз Ибрагимовни ортга қайтариш арафасида турибди. Футболчи ўзининг бой тажрибаси билан жамоани Суперлигада олиб қолишига ёрдам бериши мумкин.


Ҳусниддин Ғофуров – АГМК

Тезкор дриблинг ва ажойиб техника эгаси бўлган, ўз вақтида Сербиянинг бир нечта жамоалари шарафини ҳимоя қилган Ҳусниддин Ғофуров ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартиришга яқин. Мавсумни “Сурхон” жамоасида бошлаган футболчи эндиликда фаолиятини АГМКда давом эттириши борасида хабарлар қулоғимизга чалинмоқда. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоада у янада ёрқинроқ тўп тепишини таҳмин қилиб қоламиз. Ғофуровнинг АГМКга келиши жамоанинг қанот чизиғида рақобатни оширади. 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика