Суперлига. Тур ўйини - "Насаф" - "Навбаҳор"
16 июн 2020 13:27
Новости
Суперлига. Тур ўйини - "Насаф" - "Навбаҳор"
Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.
Ортда қолган 4-турнинг энг зўр ўйини сифатида "Насаф" - "Навбаҳор" беллашуви топилди. Қаршидаги учрашувда 4та гол, 2та амалга оширилмаган пенальти, кўплаб ҳужумлар ва кескин футбол кўрдик. Меҳмонлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олганларига қарамай, мезбонлар якунда мувозанатни ўнглай олишди. Бу баҳс турнинг безаги бўлди. Бунинг учун ҳар иккала жамоа ўйинчилари ва мураббийларига раҳмат. Мана шундай учрашувлар кўпайса бундан мухлислар фақат хурсанд бўлишади.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев ҳамда Андрей Канчельскис шогирдлари ўртасидаги жанговар дурангли баҳс тур ўйини деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, 4-турдан кейин "Насаф" 10 очко билан якка пешқадам бўлиб олган бўлса, "Навбаҳор" 5 очко билан 9-поғонада бормоқда.
Видео Суперлига. Тур голи - Шаҳзод Убайдуллаев
Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии